12:14 / 24.04.2021
2 709

Нима учун коронавирусдан кейин соч тўкилади?


Фото: Getty Images
Шифокор-трихологлар таъкидлаганидек, сўнгги вақтларда коронавирус билан касалланган беморларнинг соч тўкилишига оид кўплаб шикоятлар мавжуд. Сочларнинг фаол тўкилиши соғайишдан икки-уч ўтиб юз беради. Хўш, ушбу муаммога дуч келганда қандай йўл тутиш тавсия этилади?

Коронавирус инфекциясининг оқибатларидан бири бу сочларнинг тўкилишидир. Дастлаб, шифокорлар буни одатий эмас, балки алоҳида деб ҳисоблаган бўлса, вақт ўтиб, беморларда соч тўкилиши аломати тўлиқ аниқланди.

Нима учун коронавирусдан кейин сочлар тўкилади?
Соч тўкилишига нафақат коронавирус, балки ҳар қандай вирусли ва юқумли касалликлар сабаб бўлиши мумкин. Одатда бундай касалликлар юқори тана ҳарорати, лихокард, организмнинг интоксикацияси ва метаболизмнинг турли хил касалликлари билан бирга кечади. Буларнинг барчаси илк навбатда тезда бўлинадиган ва ўсадиган ҳужайраларга таъсир қилади. Шунинг учун икки-уч ойдан кейин жуда кучли соч тўкилиши кузатилиши мумкин.

Баъзи экспертларнинг таъкидлашича, сочларнинг тўкилишига нафақат вируснинг ўзи, балки узоқ муддатли даволаниш вақтидаги стресс ҳам сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, баъзи дорилар, масалан, антибиотикларни қабул қилиш ичак микрофлорасини бузади. Бу эса витаминлар ишлаб чиқаришни тўхтатиши ва озиқавий моддаларнинг сингиб кетмаслигига олиб келади.

Шифокор-трихолог Галина Волкованинг сўзларига кўра, сочларнинг тўкилиши ҳар доим ҳам одамнинг коронавирус инфекциясидан қанчалик қийналгани билан боғлиқ эмас, шунга қарамай, ўзгаришларни мунтазам кузатиб бориш керак.
«COVID-19 билан касалланган беморлар турли хил шаклда касалликни бошдан кечирган бўлса-да, тикланишдан икки-уч кун кейин фаол равишда сочларни йўқотишни бошлади. Уларнинг айримлари шифохонда мураккаб муолажаларни қабул қилган.

Шундан сўнг соч тўкилиши ҳолатлари вақт ўтиб пайдо бўлган. Умуман олганда инсон бемор бўлиб, турли хил кучли дори воситаларини қабул қилганида, фаол равишда сочларини йўқотиши мумкин.

Шунингдек, соч тўкилиши сабабини фақат коронавирус туфайли деб билмаслик керак. Бунга эндокрин касалликлар, модда ва витамин етишмаслиги, ҳомиладорликдан кейинги ҳолатлар ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Соч тўкилиши гипотиродизмнинг биринчи аломати бўлиши мумкин. Эндокрин касалликлар аниқланганда, эндокринолог томонидан параллел равишда кузатилиши талаб этилади. Қолаверса, организмда витамин етишмаслиги ортидан ҳам сочларнинг тўкилиши, тирноқларнинг мўртлашуви юз беради. Масалан, Д витамини етишмаслиги соч фолликулаларининг ўсишини тўхтатади.

Одатда салқин иқлим шароитида яшовчи одамларга Д витамини табиий равишда етишмайди. Шунинг учун ҳам шифокор ушбу етишмовчиликни тузатиш ва нормал ҳолатни сақлашга ёрдам берадиган терапияни буюради. Бу соч тўкилишини даволаш, иммунитет тизими ва соғлиқни сақлаш учун ҳам амал қилади.

Коронавирусдан кейин сочлар ўз-ўзидан тикланиши мумкинми?
Амалда ҳар қандай соғлом одам сочларнинг ўз-ўзидан тикланишига имконият яратди. Афсуски, бу жуда кам. Асосан, соч тўкилиши билан боғлиқ бошқа омиллар ҳам аниқланади. Агар бундай йўл тутилмаса, аниқ натижага эришиб бўлмайди.

Соч тўкилишини қандай текшириш мумкин?
Одатда одам кунига 100 га яқин соч толасини йўқотади. Агар маълум сабабларга кўра, сочлар ювилмаса ёки таралмаса уларнинг миқдори табиий равишда ортади. Бу умуман нормал ҳолат. Шунингдек, мавсум билан боғлиқ ҳолда, баҳор ва кузда ҳам сочлар кўп тўкилади. Кундалик равишда соч толасининг тўкилиши 200 дан ортса, демак, муаммолар пайдо бўлиб улгурган. Бу каби вазиятда шифокор-трихолог кўригига бориш тавсия этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нима учун коронавирусдан кейин соч тўкилади?