18:45 / 27.04.2021
3 376

Атир ҳидининг узоқ вақт туришига ёрдам берувчи 7 усул


Фото: Freepik
Сепилган атир ифорининг узоқ вақт туриши учун унинг қиммат бўлиши шарт эмас. Шунчаки мавжуд қоидаларга амал қилиш керак.

Атирни душ қабул қилгандан кейин сепиш керак
Душ қабул қилганда терининг поралари очиқ ҳамда етарлича намлангани ҳисобига атир яхши сингади. Айнан шу сабаб ҳам атирни айнан шу вақтда сепиш тавсия қилинади.

Терини намлантиринг
Атирни қуруқ терига сепиш энг катта хато ҳисобланади, чунки бу вақтда ифор яхши сингмайди. Айнан шу боис ҳам атир сепишдан аввал терини намлантирадиган лосьондан фойдаланиш керак. Лосьоннинг ўрнига оддий кремдан фойдаланса ҳам бўлади. Яхши намланган терида атир ҳиди одатдагидан 2-3 марта узоқроқ туради.

Вазелиндан фойдаланинг
Вазелиндан турли косметик мақсадларда, хусусан, атирнинг узоқ вақт туриши учун ҳам фойдаланса бўлади. Унинг таркибидаги ёғли асос сепилган атир ифорини узоқ вақт туришига ҳисса қўшади. Шу сабаб ҳам ювиниб чиққандан кейин бўйин ёки қулоқларнинг орқа қисмига вазелин суртиб, кейин атир сепиш маслаҳат берилади.

Сепилган атирни қўл билан суркаш
Атирни бўйин ёки бошқа соҳага сепгандан кейин уни қўл билан суркаш қиз ва аёллар орасида энг кўп тарқалган хато ҳисобланади. Бу ифорнинг тез тарқаб кетишига олиб келади. Атирни 25-30 см узоқликда сепиб, ўзи мустақил сингишига қўйиб бериш керак.

Тананинг қайси қисмига сепиш кераклигини билиш
Қон томирлар жойлашгани сабаб ҳарорати юқори бўладиган тана қисмига сепилган атир узоқ вақт туради. Билаклар, қулоқларнинг орқа қисми, чакка ҳамда тирсакларнинг ички қисми шулар жумласидан.

Сочлар ҳақида унутманг
Сочлар ифорларни ўзида ушлаб қолиш хусусиятига эга эканлиги сабаб ҳам атир сепаётганда буни ёдда тутиш тавсия қилинади.

Узоқ турадиган композицияларга эътибор қаратиш
Атирнинг узоқ туриши нафақат тўғри сепиш, балки унинг таркибидаги компонентларга ҳам боғлиқ. Гул, денгиз ва мева ҳидли ифорлар тез тарқайди, мушк, ёғоч ифорлари эса аксинча.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Атир ҳидининг узоқ вақт туришига ёрдам берувчи 7 усул