Фото: Freepik
Яхшилаб тозалаган тақдирингизда ҳам ошхона бактерия ва микроблардан холи бўлиб қолмайди. Чунки қуйида номи келтирилган буюмларни ювиб-артиш ҳамиша ҳам хаёлга келмаслиги мумкин.
Ошхонадаги иш столи
Кун давомида турли маҳсулотлар устига қўйилгани, тўғралгани сабаб ҳам иш столи ошхонадаги энг кўп бактериялар тўпланадиган жой саналади. Кўчадан олиб келинган пакет, машина калити ва мобил телефоннинг микробга тўлалиги, уларни столга қўйиш оқибати ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлаверади.
Қандай ечим топиш мумкин?
Ҳеч бўлмаганда ҳафтада бир ёки икки марта стол ва ошхонадаги бошқа жиҳозлар устини дезинфекциялайдиган воситалар билан артиб туриш керак.
Раковина
Раковинага идиш-товоқлардаги овқатлардан ташқари, шарбат, сут ва бошқалар қолдиқлари ҳам тушиши мумкин. Бу ёмон ҳид анқиши ва раковинанинг хавфли инфекциялар ўчоғига айланишига олиб келади.
Қандай ечим топиш мумкин?
Антибактериал воситалар билан тозалаш учун алоҳида губкадан фойдаланинг. Яхшилаб тозалагандан кейин раковинани қуруқ қоғоз сочиқ билан артиб ташланг.
Идиш ювадиган губка ва чўтка
Бир неча кун давомида ишлатилганидан кейин мазкур воситалар қанчалик бактерия манбайига айланишини тасаввур ҳам қила олмайсиз.
Қандай ечим топиш мумкин?
Губкаларни тозалашнинг энг осон усули уни идиш ювадиган машинага солиш. Буни ҳар 2-3 кунда такрорлаш, губкани ҳар икки ҳафтада алмаштириш кифоя.
Музлаткичдаги пластик контейнерлар
Ошхонани тозалашга қарор қилган уй бекалари музлаткич ичини тозалаши ҳамма вақт ҳам эслайвермайди. Аммо сабзавот ва бошқа маҳсулот қолдиқлари қолган мазкур қутилар бактериялар конига айланиши мумкинлигини унутмаслик лозим.
Қандай ечим топиш мумкин?
Гўшт ва балиқ маҳсулотларини сабзавот ва мевалардан алоҳида сақланг. Контейнерларни текшириб, 1-2 ҳафтада бир марта совунли сув билан ювиб туринг.
Печни ёқиб-ўчирадиган тугмалар
Ҳар сафар овқат ёки егулик пишириш учун печ тугмаларига тегинганда қўллар кир бўлиши, шунингдек, уларни тозалаш ҳар доим ҳам эсда бўлмаслиги мумкин.
Қандай ечим топиш мумкин?
Қўлларни ва печ тугмаларни мунтазам равишда ювиб, тозалаб туриш кундалик одат бўлиши керак. Тугмаларни тоза сақлашнинг энг оддий усули уларни хлорли аралашма сингдирилган салфетка билан артиш.
Қаҳва тайёрлайдиган машина
Кўп миқдордаги бактериялар мазкур машинанинг сув резервуарида бисёр бўлади. Уни ҳар доим ҳам ювиш эсга келавермагани сабаб бактерия тайёрланган қаҳва ичига тушади,
Қандай ечим топиш мумкин?
Муаммога ечим топиш учун сув резервуарини сиркали аралашма билан тўлдиринг. Икки стакан оқ сиркага 1 стакан сув солиб, машинани икки марта ишлатиш режимини ёқиш кифоя. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Европа суперклуби Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчиси трансфери бўйича иш бошлади
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди