17:07 / 02.06.2021
2 894

Сут билан бирга истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган маҳсулотлар


Фото: Marie Claire
Қайси маҳсулотларни сут билан қўшиб истеъмол қилиш керакмаслиги ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Қаҳва
Мутахассисларнинг таъкидлашича, кофеиннинг самараси оқсил таъсирида нейтраллашади. Шу сабаб ҳам ушбу ичимлик билан тетиклашишни истаганларга унинг ўзини, ҳеч нарса қўшмасдан ичиш тавсия қилинади. Йўқса, ошқозон унинг ҳазм бўлиши учун ортиқча энергия сарфлашига тўғри келади.

Чой
Кўпчилик кўк чойга сут қўшиб ичишни яхши кўради. Лекин сут таъсирида чойнинг антиоксидантлик хусусияти камаяди ва организмга фойдаси бўлмайди.

Денгиз маҳсулотлари
Денгиз маҳсулотларини истеъмол қилганда ошқозонда муаммо — оқсилнинг меъёрдан ошиб кетиши кузатилади. Организмга оғирлик қилгани ҳисобига ошқозон ичак тракти ва буйраклар зўриқиши мумкин.

Сабзавотлар
Овқат ҳазми жараёни билан боғлиқ муаммолар кузатилмаслиги учун нафақат бодринг, балки помидор, қовоқча, брокколи ва сабзини ҳам сутдан алоҳида истеъмол қилиш керак.

Гўшт
Юқорида таъкидланганидек, оқсилнинг бошқа бир оқсил билан қўшилиши ҳазм жараёнида муаммолар келтириб чиқаради. Аммо нордон сут маҳсулоти ҳисобланган сметана билан қўшиб еса бўлади. Сут ошқозондаги суюқлик таъсирида ҳар қандай бошқа маҳсулотнинг ҳазм бўлишига тўсқинлик қиладиган творогга ўхшаш аралашмага айланади. Шу сабаб ҳам сутни кун давомида овқатланишдан икки соат аввал ёки кейин бир стакандан кўп ичмаслик керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Сут билан бирга истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган маҳсулотлар