10:30 / 04.06.2021
2 182

Фақат италияликларга маълум бўлган мукаммал пицца сири


Фото: Marie Claire
Биринчи пицца Қадимги Мисрда тайёрланган. 6000 йил аввал пайдо бўлган хамиртуруш хамир ичига солинган. V асрда уруш ва жанг майдонларида хамир пишлоқ ва хурмо қўшиб тайёрланган. Идиш сифатида қалқонлардан фойдаланилган ва шунинг ҳисобига хамир думалоқ, ингичка чиққан. Бироз вақт ўтганидан кейин пицца рецепти қабул қилинган.

Грекларнинг рецепти жуда ҳам оддий бўлган. Хамирга пишлоқ, сабзавот, кўкат, зайтун ёғ қўйиб пиширилган. Дастлаб пицца аҳоли қуйи қатлами истеъмол қиладиган таом бўлган. Бор маҳсулотлардан оғир жисмоний меҳнат билан шуғулланадиган ишчилар учун энергия берадиган тўйимли егулик тайёрланган. Кейинчалик мазкур егулик ўзига тўқ қатлам вакиллари эътиборини ҳам тортган. Секин-аста уни Қадимий Юнонистонга ташриф буюрган савдогарлар ҳам татиб кўра бошлаган.

Шундай қилиб рецепт Римга келиб қолган ва бутун дунёга танила бошлаган. Профессионал пицца тайёрлайдиганларга маълум бўлган мукаммал Рим пиццасининг 7 сири ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Пишлоқ сифатида фақатгина моцарелладан фойдаланинг
Пишлоқнинг юмшоқ тури ҳисобланган моцарелла пиццанинг устини қоплаб, оғизда эришига сабабчи бўлади. Қаттиқ пишлоқ таъми яхши чиқиши мумкин, аммо хамир устида яхши эримайди.

Печда қандай пишириш керак?
Кўпчилик электр печларига ўргангани билан ҳақиқий пиццани нон пиширишга мўлжалланган профессионал печда пишириш керак. Шунда мукаммал кўриниш ва таъмга эга бўлади.

Ун
Пицца хамири кумир-кумир ва мукаммал чиқиши учун итальян унидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Айрим ресторан ва кафеларда хамир тайёрлаш учун турли: сули, гуруч ва буғдой уни аралаштирилади.

Хамирни ошириш
Хамирнинг рецепти жуда ҳам осон: хамиртуруш, ун ва сув керак. Аммо энг яхши асос тайёрлашнинг бошқа бир сири бор — қорилган хамирни 24-28 соатга ошириб қўйиш керак.

Томат пастасидан фойдаланиш
Ҳақиқий итальянча пиццани тайёрлаш учун кетчуп эмас, пастадан фойдаланиш керак. Кетчуп консервант ва қуйилтирадиган моддалар қўшиб тайёрланган соус, паста эса қайнатилган табиий помидордан тайёрланади.

Начинкани хамир билан бирга пишириш керак
Пиццани тайёрлаш технологияси ҳақида турли фикрлар мавжуд. Кимлардир биринчи хамирни пишириб олиб кейин начинка қўйиш кераклигини таъкидлайди. Аммо мутахассислар пиццани биттада пишириш кераклигини маълум қилади. Пишлоқ бир текисда эрийди, начинка эса пишганида кўпроқ мазали бўлади. Тайёр бўлганида қўшиш керак бўлган ягона маҳсулот кўкат ҳисобланади.

Пиццани юқори ҳароратда пишириш керак
Пицца 280 даража қизиган печда тайёрланиши керак. Бундай ҳароратда исталган таом куйиб кетиши мумкиндек туюлиши мумкин, аммо профессионал пиширувчилар уни оловда қанча тутиш кераклигини яхши билади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Фақат италияликларга маълум бўлган мукаммал пицца сири