14:11 / 05.06.2021
2 707

Коронавирусга чалиниб, ундан тузалган кишининг маслаҳатлари


Қуйидаги ёзганларим малакали докторни тавсияларига асосланган, қолаверса тажрибадан келиб чиққан. Бутун оиламиз билан март ойида касал бўлгандик. Тест топширганман, натижаси мусбат чиққан.

Аллоҳга умид бор, кор қилади деб ўйлайман:
1. Занжабилни лимон билан шакар/асал қўшиб доимий ичдик.
2. Зайтун ёғига эвкалипт ё ментол экстрактини қўшиб, тананинг олд ва орқа қисмларига соат йўналиши бўйича едириб сурдик.
3. Қора седана, манука асали истеъмолда бўлди.
4. Пиёзни олмани егандек, чеснокни гажакни егандек ейиш керак.
5. Витамин С ва Д ларни ичиш керак, мисол учун киви витамин С бўйича лимондан икки чандон яхши.
6. Аппаратда эмас, эски усулда, кастрюлга 1-1,5 литр қайнаб чиққан сувга битта лимон тўғраб, бир ош қошиқ гималай тузи (йирик ош тузи, сода ҳам бўлса керак) солиб устимиздан ёпиниб, ингаляция қилдик; агар нафас сиқаётган бўлса, 3-4 томчи эвкалипт томизворса ҳам бўлади.
7. Пиёзни иккига бўлиб, хона бурчакларига қўйдик; яна уйқудан олдин пиёзни иккига бўлиб, товонларга қўйиб, пайпоқ кийиш керак деган тавсия ҳам бор.
8. Симптомлар ҳаммада ҳар хил: томоқ қичишиши, иситма, йўтал, диарея, бадан, бўғин ва оёқлардаги оғриқлар, таъм ва ҳид сезиш йўқолиши ва ҳоказо;
9. Иситмани тушириш учун спиртни иссиқ сувга қўшиб, танамизни артдик, парацетамол ҳам ичдик.

(Антибиотикни ақлсиз одам ичса керак, чунки бу вирус ўрганилмаган).
Таркибида Ибупрофен бор дорилардан сақланиш керак.

Оғриқлар жуда кучайганда оддий оғриқ қолдирувчи истеъмол қилинди, лекин бир марта ичиб, бошқа ичмадим, каловлатиб қўйди.

Болаларда енгил ўтди, узоғи уч кун, томоқлари қизарди, бироз иситма чиқди.
Катталаримизга эҳтиёт бўлайлик, алоҳида хонада изолация қилинган яхши.

Ҳаммаёқда салбий, тушкун гаплари бўлгани учун айтишим мумкинки, 3-4 танишим шуни қўллаб, Аллоҳнинг изни билан соғайганини сезишмоқда. Бу касалнинг бироз ваҳимаси бор, лекин қаттиқроқ грипп мисоли, яъни, бизнинг минтақа вакилларида нисбатан енгил ўтади, Инша Аллоҳ.


Abdulazim Ozod
Манба: Тиб ва шифо канали

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Коронавирусга чалиниб, ундан тузалган кишининг маслаҳатлари