21:38 / 06.06.2021
2 646

Жазирамада қайси ичимликни ичган маъқул?


Фото: «Fb.ru»
Сувсизланиш ва муҳим минераллар йўқолишининг олдини олиш учун шифокорлар сув билан олма шарбатини тенг миқдорда аралаштириб ичишни маслаҳат беришади.

Жазирама ёзда кўп терлаш оқибатида келиб чиққан сувсизланиш ороанизмда сув-туз муовзанатини издан чиқариши мумкин. Бу эса артериал гипертония ва алмашинув жараёнлари бузилишига олиб келиши ҳеч гап эмас. Оддий тоза сув чанқоқни қондиришга ёрдам беради. Олма шарбати аралаштирилганда эса янада яхшироқ самара беради. Негаки йўқотилган туз ўрнини тўлдиради.

Тадқиқотларга кўра, ушбу саломатлик эликсири шифокорлар ичак инфекцияларида тайинлайдиган регидратация учун махсус электролит эритмага (йўқолган электролитлар ўрнини қоплаш учун) қараганда 17% самаралироқ бўлиб чиқди. Олма шарбатида калий бисёр (кунлик меъёрнинг тахминан 20%и) бўлиб, у организмда сув-туз мувозанатига жавоб беради. Лекин шарбатда қанд жуда кўп бўлгани учун унга сув аралаштириш лозим.

Камида ярмини сув ташкил қилиши керак. Яхшиси, нордон шарбат ичган маъқул – апельсин, грейпфрут ёки резаворли морслар. Улардаги органик кислоталар организмда кислота мувозанатини сақлашга ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Жазирамада қайси ичимликни ичган маъқул?