22:00 / 16.06.2021
3 754

Қандай касалликлар наслдан ўтиши мумкин?


Фото: «Домашний Очаг»
Хавфли касалликларнинг келиб чиқишига нафақат нотўғри турмуш тарзи, носоғлом овқатланиш, балки бошқа ташқи омиллардан ташқари ирсият ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Оилангизда саратон билан касалланганлар бўлганми?
Саратон ҳар учинчи одамда учраши мумкин бўлиб, 10-15 фоиз ҳолда бунга генетик мойиллик бўлиши мумкин. Оилада аксарият ҳолда саратоннинг бир тури, масалан оила аъзоларингиздан уч нафар ёки сизга яқин қариндошингиз ушбу меланомага дуч келган бўлса, ушбу муаммонинг ривожланиш хавфи юқори бўлади. Шунингдек, тухумдонлар, кўкрак, бачадон ва ичаклар саратони ҳам ирсий мойилликка боғлиқ бўлиши мумкин. 50 ёшгача сизда қандайдир саратон ривожланган бўлса, ушбу хавф оила аъзоларингиз ҳам ушбу хавфга дуч келиши мумкин.
Муҳим!
Жисмоний машқлар кўкрак ва ичаклар саратонини келиб чиқиш эҳтимолини камайтиради. Агар парҳезга риоя қилинса ичаклар саратонининг келиб чиқиш эҳтимоли сезиларли даражада камаяди. Сабзавот, мева ва кўкатлар истеъмол қилинг, вазнингиз ошиб кетмаслигига эътибор қаратинг. Шифокордан саратоннинг дастлабки симптомларини мустақил равишда қандай қилиб аниқлаш мумкинлиги ҳақида сўранг. Генетик шифокорга мурожаат қилинг, профилактик чоралар кўринг.

Онангизда тос суягининг синиши бўлмаганми?
Суякларнинг мўртлашишини келтириб чиқарадиган остеопороз ҳар учинчи аёл ва ҳар йигирманчи эркакда учрайди. 80 фоизи ҳолларда бу генетик бўлиши мумкин. Сизнинг ота-онангизда бўлган касаллик сизда ҳам кузатилиши эҳтимоли юқори, аммо тўғри овқатланиш ва машқлар билан бунинг олдини олиш мумкин.
Муҳим!
Кальций ва D витаминига бой маҳсулотлардан иборат парҳезга риоя қилинг. Туз, чекиш ва ичишдан чекланинг. Аэробика ёки бошқа жисмоний фаолият билан шуғулланинг.

Ота-онангизда қандли диабет бўлганми?
Оилангизда иккинчи турдаги қандли диабет билан касалланганлар бўлса, сиз хавф гуруҳидасиз. Аммо спорт билан шуғулланиб, 10-15 фоиз вазн ташланса касалликнинг ривожланишининг олди олинади.
Муҳим!
Вазнингизни назорат қилинг. Вазн ортиши организмда инсулиннинг жадаллигини камайтиради. Чанқаш, тез чарчаб қолиш, қичиш ва кўз олдининг қоронғилашиши сингари симптомларга бефарқ бўлманг.

Оила аъзоларингиз орасида 55 ёшгача инфаркт бўлганлар борми?
Келиб чиқишига боша омиллар сабаб бўлиши мумкинлигига қарамай, наслда бўлса. ривожланиш хавфи юқори бўлади. Айниқса яқинларингиз 55-65 ёш оралиғида инфаркт бўлган бўлса, хавф юқори бўлади. Ер юзидаги ҳар беш юзинчи одам гиперхолестеринемиядан азият чекади ва айнан шундай қонида холестерин кўп бўлган беморлар 40 ёшга кирмасидан ҳам аввал юрак хуружига дуч келади.
Муҳим!
Ёғли, шўр таом ва чекишдан воз кечинг. Кўпроқ мева, сабзавот истеъмол қилинг, жисмоний фаол бўлинг.

Қон босимини назорат қилиб туринг
Оилангизнинг камида уч авлодини касаллик тарихини ўрганинг. Яқинларингизнинг туғилган санаси ва вафот этганларнинг ўлим санаси билан сабабини ёзинг. Жиддий касалликлар: саратон, юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет, гипертония, холестерин кўплиги ва руҳий касалликларга эътибор қаратинг. Сурункали касалликлар: аллергия, кўриш қобилиятининг сусайиши ва глаукомани ҳам назардан четда қолдирманг. Шажаранинг дарахт кўринишидан фойдаланиш бу борада сизга яхши ёрдам беради. Шифокор маслаҳатисиз хулоса қилишга шошилманг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қандай касалликлар наслдан ўтиши мумкин?