08:30 / 18.06.2021
4 626

Жигар касалликларини 20 фоизга камайтиришга ёрдам берадиган 7 одат


Фото: «Домашний очаг»
Инсон саломатлиги учун муҳим бўлган аъзонинг саломатлигини сақлаш ва турли касалликларнинг олдини олишга ҳисса қўшадиган одатлар қайси экани ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Қаҳва ичиш
Америкалик олимлар ўтказган тадқиқотларда қаҳвани мунтазам равишда истеъмол қилиш ва жигар саратонининг келиб чиқиш хавфи пасайиши ўртасида алоқадорлик борлиги тасдиқланган. Ушбу ичимликни истеъмол қилиш саратондан ташқари, гепатит C ҳам ривожланишини секинлаштирган.

Трансёғлардан воз кечиш
Трансёғлар юрак-қон томир касалликлари, саратоннинг айрим турлари ва жигарни ёғ босишига сабаб бўлади. Шу сабаб ҳам улардан воз кечиш ва ўрнига балиқ, ёнғоқ, ўсимлик ёғини киритиш тавсия қилинади.

Кўпроқ мева истеъмол қилинг
Меваларнинг, айниқса, қора ва қизилида антиоксидантлар бисёр бўлади. Таом таркибида қабул қилинган антиоксидантлар спиртли ичимлик ва шунга ўхшаш бошқа зарарли маҳсулотлардан кейин организмга кирган жигардаги хавфли ва зарарли моддаларни зарарсизлантиради. Қолаверса, антиоксидантлар яллиғланиш жараёнларини камайтириб, жигардаги ферментларни фаоллаштиради.

Спиртли ичимликлардан воз кечиш
Спиртли ичимликнинг ҳатто бир томчиси ҳам жигар учун зарарли ҳисобланади. Айниқса, авваллари алкоголь билан ўзи ёки қариндошларида муаммо бўлганлар эҳтиёт бўлиши керак.

Жисмоний фаол бўлиш
Югуриш, велосипед учиш, сузиш ва теннис ўйнаш нафақат юрак ва қон-томирлар учун, балки жигар учун ҳам фойдали. Жигарда ҳатто кичик яллиғланиш бўлган тақдирда ҳам спорт билан шуғулланиш яхши самара бериши ёки ҳатто бутунлай тузалишингизга сабабчи бўлиши мумкин.

Тишлар саломатлигига эътиборли бўлинг
Йилда икки марта стоматологга бориб тиш ва милкларни текширтириш жигар саломатлиги учун жуда ҳам муҳим саналади. Кариес ва жигар касалликлари ўртасида алоқадорлик борлиги тадқиқотларда аниқланган.

Мунтазам равишда кўрикдан ўтиб туриш
Ҳатто қариндошларингиз орасида жигар саратонидан азият чекканлар бўлмаслигига қарамай, 40 ёшдан кейин ушбу аъзони мунтазам равишда текширтириб туриш лозим. Кейин кеч бўлмаслиги ва олдини олиш учун симптомлар бўлмаса ҳам, доимий равишда кўрик муҳим ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Жигар касалликларини 20 фоизга камайтиришга ёрдам берадиган 7 одат