16:13 / 03.07.2021
3 736

Уйдаги вақти-вақти билан алмаштириб туриш керак бўлган 10 буюм


Фото: «Домашний Очаг»
Сиз-у биз ташлаб юбориш ёки алмаштириш хаёлга ҳам келмайдиган буюмларнинг ҳам яроқлилик муддати бўлиши мумкин.

Идиш ювадиган губка
Қанча кўп фойдаланишингиздан қараб ҳар 2-8 ҳафтада губкаларни алмаштириб туриш керак бўлади. Бактериялар тўпланмаслиги учун уларни ҳафтада бир маротаба дезинфекция қилиш керак. Буни микротўлқинли печ ёки идиш ювадиган машинада амалга оширса бўлади.

Зираворлар
Қуритилган зираворлар кўринишидаги зираворларни йилда бир марта янгилаб туриш керак. Қуруқ, майдаланган зираворларни 2 йил, мурч ва кардамонларни эса 4 йилгача сақлаш керак.

Косметика
Кўзга инфекция тушишини олдини олиш учун туш ва подводкаларни ҳар 3 ойда, пудра, румяна ва тенни йилда, суюқ тональ крем ва помадани бўлса бир йилда бир марта алмаштириш керак.

Тиш ювиш чўткаси
Стоматологлар тиш ювиш чўткаларини ҳар 3 ойда, имплант ёки «коронка»лари бўлганларга эса ҳар икки ойда алмаштиришни тавсия қилади.

Сув фильтри
Сув тозалаш тизимидан фойдалансангиз фильтрни алмаштириш муддатини ўрнатишни эсдан чиқарманг.

Витамин ва дори воситалари
Ҳеч бўлмаса йилда бир марта дори қутингиздаги дори воситаларини яроқлилик муддатини текшириб туринг.

Ўт ўчиргич
Турига қараб ўт ўчиргичларнинг яроқлилик муддати 4 йилдан 10 йилгача бўлиши мумкин. Қолаверса бир ёки икки йилда бир марта уни текшириб туриш керак бўлади. Бунинг учун ундаги кўрсаткични текшириш керак бўлади. Стрелка яшилни кўрсаца ҳаммаси жойида бўлади.

Ҳожатхонани тозалашда ишлатиладиган чўтка
Табиийки, бундай чўтканинг яроқлилик муддати бўлмайди. Аммо у ҳаддан ортиқ кир бўлса ўйлаб ўтирмасдан ташлаб юбориш ва янгисини харид қилиш керак.

Ёстиқлар
Ёстиқларни ҳар 2-4 йилда алмаштириш керак. Вақт ўтиши билан ёстиқлар кўплаб бактерия ва ўлик тери ҳужайралари тўпланади. Теридаги ёғ ва терни ўзига олиб бора-бора шаклини йўқотади. Оқибатда бош, бўйин, бел оғриғи пайдо бўлади, уйқу сифатсиз бўлади.

Контакт линзаларнинг идишлари
Кўзга инфекция тушишини олдини олиш учун нафақат линзалар сақланадиган идишдаги суюқликни, балки контейнерни ўзини ҳам ҳар 3 ойда алмаштириб туриш керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Уйдаги вақти-вақти билан алмаштириб туриш керак бўлган 10 буюм