22:31 / 15.07.2021
4 495

Олхўри қоқининг организм учун 4 фойдаси


Фото: «Домашний очаг»
Энг яхши қуруқ мевалардан ҳисобланган олхўри қоқи иммунитет, ошқозон-ичак тракти ва суяклар мустаҳкамлиги учун муҳим саналади.

Суякларни мустаҳкамлайди
Олхўри менопаузани бошидан ўтказаётган аёллар учун энг яхши маҳсулот. Бу вақтда кальций фаол йўқотилгани ҳисобига суяклар мўртлашади, остеопороз хавфи ортади. Табиийки, биргина ушбу маҳсулотни истеъмол қилиш муаммога ечим бўлмайди, аммо олхўри қоқини мунтазам равишда истеъмол қилиш суяк ва бўғимлар аҳволини сезиларли даражада яхшилаб, мустаҳкамлайди. Ўтказилганига кўп бўлмаган тадқиқотда ярим йил давомида кунига 5-6 дона ушбу маҳсулотни истеъмол қилган аёлларда тенгдошларига нисбатан кўпроқ суяк тўқималари йўқолгани аниқланган. Ярим йил давомида ҳар куни 10-12 дона истеъмол қилиш эса суяк тўқималарини мустаҳкамлаб, регенерация хусусиятини яхшилайди.

Холестеринни камайтириб, юракни мустаҳкамлайди
Менопауза юрак фаолиятига ҳам таъсир қилмай қолмайди. Бу вақтда қон томирлар ва юракни ҳимоя қиладиган ҳамда холестерин миқдорини назорат қиладиган эстроген кам миқдорда ажралади. Калифорния университети мутахассисларининг Дэвисда ўтказган тадқиқотларида ҳар куни 12 дона олхўри қоқи истеъмол қилган «ёмон» холестерин миқдори юқори бўлган кишиларда ушбу кўрсаткич сезиларли, яъни зарарсиз миқдоргача камайгани аниқланган.

Ичаклар фаолияти яхшиланади
Ушбу маҳсулотда ичакларнинг меъёрий фаолияти учун муҳим бўлган клетчаткалар бисёр бўлади. Шунингдек, унинг истеъмоли қабзиятда ҳам яхши ёрдам беради.

Яллиғланишда яхши ёрдам беради
Антиоксидант ҳисобланган олхўри қоқи таркибида яллиғланиш жараёнини камайтирадиган ва ДНКни зарарланишдан ҳимоя қиладиган полифеноллар бисёр.

Кунига нечта олхўри қоқи ейиш керак?
Кунига 50 грамм, яъни 5-6 дона истеъмол қилиш тавсия қилинади. Рационида клетчаткалар етарли бўлмаганларга эса куннинг биринчи қисмида 1-2 дона мева ейиш, оч қоринга истеъмол қилмаслик керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Олхўри қоқининг организм учун 4 фойдаси