17:45 / 18.07.2021
4 753

Сабзини ҳар куни истеъмол қилиш учун 4 сабаб


Фото: «Домашний очаг»
Бир порция сабзида 30 калория ва бир граммдан камроқ ёғ мужассам бўлгани сабаб ушбу сабзавот соғлом овқатланишнинг асоси ҳисобланади. Кўриш қобилиятини яхшилашдан ташқари, унинг яна қандай фойдаси бор эканлиги ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Сабзи таркибида қуйидаги моддалар мавжуд:
  • 30 калория;
  • 7 грамм углевод;
  • 0,68 грамм оқсил;
  • 2 грамм ёғ;
  • 2 грамм клетчатка;
  • 3,41 грамм шакар;
  • 50 миллиграмм натрий;
  • 230 миллиграмм калий;
  • 9 миллиграмм магний;
  • 4,2 миллиграмм C витамини;
  • 12028 МЕ А витамини;
  • 0,48 миллиграмм E витамини;
  • 9,5 мкг K витамини.
Сабзининг фойдали хусусиятлари
Калорияси кам бўлган ушбу маҳсулот рационингиздан ўрин олса, қуйидаги ўзгаришлар кузатилади:
  • кўриш қобилияти яхшиланади. Сабзидаги А витамини кўз саломатлиги учун фойдали;
  • иммунитетни мустаҳкамлайди: А витамини ҳужайраларнинг ўсишига ёрдам беради;
  • клетчаткаларга бой экани сабабли ошқозон-ичак тракти фаолиятига ижобий таъсир қилади;
  • таркибидаги бета-каротин саломатлик билан боғлиқ муаммолар — қариш, ошқозон саратони, шунингдек, яллиғланиш ва юрак ишемия касалликларининг олдини олади.
Сабзини қанча миқдорда истеъмол қилиш керак?
Аксарият маҳсулотларни ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш вазн ортишига олиб келиши мумкин, лекин сабзини ортиқча ейиш камдан кам ҳолларда кузатилади. Бета-каротин ва А витаминининг кони ҳисобланган битта катта сабзида организм учун керакли бўлган моддалар икки ҳисса кўп бўлади. Шундай экан кунига биттадан ушбу сабзавотни ейиш зарар эмас, аксинча саломатлик учун жуда ҳам фойдали.

Қандай ҳолда истеъмол қилиш керак?
Антиоксидантларнинг ярмини ўз ичига олгани сабаб ҳам сабзини пўстини артмасдан, яхшилаб ювиб, истеъмол қилиш тавсия қилинади. Кейинроқ тўғралган ҳолда емоқчи бўлганлар эса пўстини артиб қўйгани яхши. Бу узоқ вақт сақланиши ва ранги ўзгармаслигига ёрдам беради.

Турли рангдаги сабзилар
Рангидан қатъи назар, исталган сабзида фойдали моддалар бисёр бўлади, аммо шунга қарамай турли навнинг таркиби ҳам фарқли бўлади. Ўтказилган тадқиқотлардан бирида қора ёки тўқ қизил сабзилар антиоксидантлик, яллиғланишга ҳамда микробларга қарши таъсир кўрсатувчи хусусиятга эга эканлиги аниқланган. Қолаверса, қора сабзи таркибидаги полифенол, флавоноид ва каротиноидлар сурункали касалликлардан сезиларли даражада ҳимоя қилиши мумкин.

Қандай истеъмол қилиш керак?
Қайнатилганда сабзи озиқавий қийматини йўқотиши мумкин, буни сақлаб қолиш учун эса сабзавотни музлатиб қўйса бўлади. Сабзидан шўрва, салат тайёрлаш, шунингдек, ёнғоқ қўшиб, печда мазали егулик пишириш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Сабзини ҳар куни истеъмол қилиш учун 4 сабаб