2 226
Бошим оғримасин десангиз: Мигрен бошланишидан олдин у билан курашишга ёрдам берадиган 6 усул
Фото: «Домашний очаг»
Мигрен ёз кунларида тез-тез безовта бўлишга сабаб бўладиган касаллик саналади. Жазирама, қуёшнинг ёрқин нури унинг қўзғалишига олиб келиши мумкин. Бош оғриганда нима қилиш кераклиги ҳақида «Домашний очаг» журналидаги тавсияларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Кўпроқ суюқлик ичинг
Кучли бош оғриғи – организмга сув етишмаётганидан сигнал берувчи сувсизланишга хос симптом саналади. Суюқлик балансининг ҳатто бироз бузилиши ҳам мигренга сабаб бўлиши мумкин. Айнан шуни инобатга олган ҳолда кўп суюқлик ичиш, шунингдек, таркибида сув бисёр бўлган сабзавот ва мевалар – бодринг, тарвуз ва бошқаларни истеъмол қилиш тавсия қилинади.
Спиртли ичимликлардан тийилинг
Спиртли ичимлик туфайли нафақат тонгда бош оғриғи билан уйғониш, балки кун давомида ҳам ушбу муаммодан азият чекиш мумкин. Айнан шу боис ҳам бу каби ичимликлардан, айниқса жазирама кунларда тийилган яхши.
Тез-тез овқатланинг
Қондаги қанд миқдорининг тушиб кетиши кучли бош оғриғига сабаб бўлиши мумкинлиги учун ҳам ҳар икки соат вақт оралиғида тамадди қилиш керак. Зарурият бўлганда истеъмол қилиш учун ёнингизда батонча, ёнғоқ ёки қуритилган мевали пакет олиб юринг.
Тиниқиб ухлашга ҳаракат қилинг
Кечки уйқунинг меъёрда бўлмаслиги ёз кунлари безовта қиладиган бош оғриғининг энг кўп тарқалган сабабларидан бири саналади. Иссиқ ҳарорат туфайли одам яхши ухлай олмайди. Уйқунинг чуқур фазаси қисқарганида, дам олиб бўлмайди натижада киши эрталаб бош оғриғи билан уйғонади. Кечаси кондиционердан фойдаланишнинг имкони бўлмаса, иссиқ билан қандай курашиш мумкинлиги ҳақидаги тавсияларга амал қилиб кўринг.
Жисмоний фаол бўлинг
Тадқиқотчилар одамда аэробик зўриқиш қанча кўп бўлса, бош оғриғи шунча кам кузатилишини таъкидлайди. Ҳафта давомида уч марта 40 дақиқа давомида спорт билан шуғулланиш саломатликка ижобий таъсир кўрсатади.
Стрессни енгишни ўрганинг
Саломат бўлиш ва узоқ умр кўришни истасангиз стрессни енгишни ҳамда унинг оқибатларини медитация ёрдамида камайтиришни ўрганинг. Айнан сурункали, узоқ вақт давом этадиган стресс ҳаёт давомийлигини қисқартириши мумкин бўлган касалликлар: иккинчи турдаги қандли диабет, инфаркт, инсульт ва ҳатто ёш билан боғлиқ деменсия пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...