16:29 / 26.07.2021
2 544

Суяклар мустаҳкамлигига ижобий таъсир кўрсатадиган 4 маҳсулот


Фото: «Домашний очаг»
Суяклар ҳақида гап кетганда кўпчилик мўртлашув жараёнини ёш ўтгандан сўнг юз беради, деб ўйлайди. Аслида ундай эмас, суякларда 20 ёшдан бошлаб зичлашиш камайиб боради. Аммо бу жараённи рационга айрим маҳсулотларни киритиш билан секинлаштириш мумкин.

Сут

Фото: «Домашний очаг»
Маълумки, чақалоқлар дунёга келиши биланоқ, асосан, сут билан озиқланади. Чунки унинг таркибида суякларни мустаҳкамловчи кальций мавжуд. Инсон суяги массасининг чўққисига 20 ёшгача етиб боради, шундан сўнг суяк зичлиги пасаяди. Шунинг учун шифокорлар нафақат болаларга, балки катталарга ҳам сут ичишни маслаҳат беради.

Кальций ҳамда D витаминига бой маҳсулотлар билан тўлдирилган тўғри овқатланиш рациони суяк минералларининг йўқолишини секинлаштиришга ёрдам беради. Кальций суякларни янада мустаҳкам бўлишини таъминлайди, D витамини эса танага уни сингдиришга жавобгар. Шунингдек, оддий сутдан ташқари, рационга йогурт ва пишлоқ каби бошқа сут маҳсулотларини ҳам қўшиш мумкин.

Консерваланган сардина ва лосос

Фото: «Домашний очаг»
Лосос ва сардина консервалари суяклари билан бирга истеъмол қилинса, кальцийнинг ажойиб манбайи ҳисобланади. Консерва жараёни майда балиқ суякларини юмшатиб юборгани учун уни бемалол тановул қилиш мумкин. 100 грамм сардинада 300 миллиграммдан ортиқ, консерваланган лососда эса 200 миллиграмм кальций бор. Скумбрия, лосос, янги тунес ва шу каби бошқа ёғли балиқлар D витаминининг энг яхши табиий манбаларидан биридир. Бундан ташқари, сигир жигари, тухум сариғи ва баъзи қўзиқоринларда ҳам маълум миқдорда табиий D витамини мавжуд.

Муқобил сут ва апельсин шарбати

Фото: «Домашний очаг»
Сигир сутидан ташқари, соя, бодом ёки гуруч сутини истеъмол қилиш мумкин. Ушбу турдаги сутлар ҳам суяклар соғлиғини яхшилайди. Бир порция бойитилган апельсин шарбатида 250 миллиграмм ёки муқобил сутда 300 миллиграмм кальций мавжуд.

Дон маҳсулотлари

Фото: «Домашний очаг»
Савдо расталаридан топиш мумкин бўлган кўплаб дон ва таркибида жўхори уни ёки қадоқланган дон маҳсулотлари ҳам кальцийни ўз ичига олади. Бойитилган жўхори унининг ҳар бир порциясида 140 миллиграммгача кальций мавжуд.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Суяклар мустаҳкамлигига ижобий таъсир кўрсатадиган 4 маҳсулот