Фото: Freepik
Уй ишларини бажариш, спорт билан шуғулланишда яхши ҳамроҳ саналган мусиқа нафақат кайфият, балки саломатликка ҳам таъсир қилмай қолмайди.
Қон босими пасайишига ҳисса қўшади
Италиялик мутахассислар томонидан ўтказилган тадқиқотда иштирокчилар ҳар куни 30 дақиқа давомида классик, келтча ва ҳиндча қўшиқ тинглаб, секин ва чуқур нафас олган. Натижада уларнинг систолик босими тўрттага пасайган: бу каби ижобий ўзгариш рационда туз камайтирилганида кузатилади.
Тинчлантиради
Швециялик тадқиқотчининг маълум қилишича, кун давомида 30 дақиқа севимли мусиқани тинглаб роҳатланиш стресс гормони — кортизолни сокин жойда дам олгандан кўра яхшироқ камайтириши мумкин. Мусиқа тинглаш вақтида чуқур нафас олиш эса массаж сингари ваҳимага самарали барҳам беради.
Оғриқни камайтиради
Юта университетида ўтказилган тадқиқотда 143 нафар иштирокчи қисқа электр разряди қабул қилиш билан бир вақтда севимли мусиқасини тинглаган. Натижада оғриқ камайгани сезилган.
«Мусиқа кишини шунчаки чалғитиш билан чекланмайди. Дастлаб нафас олиш, юрак қисқариши частотасини бошқарадиган мия моддаси уни қайта ишлайди. Бу мусиқанинг юрак ва қон босимига таъсирини англатади. Қолаверса, мусиқа ёмон эмоцияларга жавоб берадиган бодомсимон безнинг фаоллигини камайтириш билан бирга, ҳузур-ҳаловатни ҳис қилишга сабаб бўладиган нейрон тизимига ҳам таъсир қилади. Натижада шоколад истеъмол қилингандагидек самара кузатилади», — дейди фалсафа фанлари доктори ва мусиқий терапевт Жок Бредт.
Қандай қилиб мусиқадан максимал даражада фойда олиш мумкин?
Севимли мусиқангизни танланг
Мусиқанинг қанчалик фойдали экани аниқланган тадқиқотда Синатранинг қўшиқларидан тортиб Бахнинг мусиқаларигача бўлган ижод намуналарининг бари яхши самара берган. Бредт ҳеч қандай универсал мусиқа ёки ритм йўқлиги, агар Леди Гаганинг қўшиқлари тинчлантирувчи таъсир қилса, унда ўша ижод маҳсулини эшитиш кераклигини таъкидлаган. «Мусиқа ёрдамида қон босимини пасайтирмоқчи ёки стрессни бартараф қилмоқчи бўлсангиз, қалбни парчалайдиган ва нотинчлик чақирадиганини танламанг. Ёмон хотираларни эсга соладиган қўшиқларни тингламанг», — деган у.
Шунчаки эшитманг, диққат билан тингланг
Мусиқа фонида бошқа ишлар билан шуғулланманг. Яхшиси, бир нечта классик қўшиқни ётган ҳолда диққат билан тингланг.
Қандай тинглаган яхши?
Қулоқчиндаги мусиқа худди ташқи динамиклардаги сингари иш беради. «Агар телефонни эшитмай қолишдан хавотирлансангиз, яхшиси, колонкадан фойдаланинг». Асабларни тинчлантириш, оғриқли тиббий муолажалардан чалғиш учун қулоқчиндан эшитган яхши. Телефонингиздан фойдаланишнинг имкони бўлмаса, радиода тинглашни синаб кўринг. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...