Сабзавотлар орасида севимли бўлган помидор тўйимли бўлиши билан бирга бир қанча фойдали хусусиятларга ҳам эга. Бу ҳақда докторлик кенгаши томонидан тасдиқланган овқатланиш мутахассиси, 15 та китобнинг муаллифи Жонни Боуден томонидан берилган маълумотлар билан танишиб чиқинг.
Юрак саломатлигини яхшилайди
Помидор таркибидаги озуқавий моддалар ҳақида гап кетганда «Ликопен – бу помидорга қизил ранг берадиган биринчи рақамли табиий антиоксидант», – дейди Боуден. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ликопен юрак-қон томир тизимига турли йўллар билан таъсир қилади. Бошқа нарсалар қаторида, у қон босимини назорат қилишга ёрдам беради, атеросклерознинг олдини олади, холестерин ва ёғлар даражасини пасайтиради.
Саратон хавфини камайтиради
Тадқиқотчилар шуни аниқладики, ҳафтада икки ёки ундан кўпроқ пицца истеъмол қилган эркакларда простата саратони хавфи 23 фоизга паст бўлади. Олимларнинг фикрича, бу таъсирга помидор таркибидаги ликопен сабаб бўлган. Ўшандан бери помидорни истеъмол қилиш билан тухумдон, ошқозон, ошқозон ости бези ва простата саратони хавфи ўртасида боғлиқлик борлигини кўрсатадиган бошқа тадқиқотлар пайдо бўлди.
Витамин етишмаслигининг олдини олади
«Помидор C витамини ва калийнинг ажойиб манбайидир, унга организм кўпроқ муҳтож, – дейди Боуден. Қизиқарли факт: томат пюресининг грамм граммигача калийни ўз ичига олади, томат пастасида эса калий пюредан икки баравар кўп!
Қандли диабет таъсирини камайтиради
Қандли диабетга чалинганларга рационга помидорни киритиш тавсия этилади. Бироқ тадқиқотлар шуни кўрсатдики, помидор стресс, яллиғланиш, атеросклероз ва диабетга олиб келадиган тўқималарнинг шикастланишини камайтиради. Тушликда помидор истеъмол қилиш, эҳтимол, қондаги қанд миқдорини дарҳол камайтирмайди, лекин узоқ муддатли ҳимоя хусусиятларини эътиборсиз қолдириб бўлмайди.
Қувватга таъсир кўрсатади
Кўпчилик маҳсулотлар сингари помидор ҳам клетчатканинг энг яхши манбайидир. Битта помидор таркибида 1,5 грамм клетчатка овқат ҳазм қилиш тизимининг ишлашига ёрдам беради. Шунинг учун мунтазам равишда ичак ҳаракати юзага келади. Шунингдек, бошқа углеводлардан фарқли ўлароқ вазн йўқотишга олиб келади.
Терини ҳимоя қилади
Помидор истеъмол қилиш терининг ультрабинафша нурига таъсирини камайтиради ва қуёш уриши хавфини камайтиради. Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу помидорда каротеноидларнинг кўплиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Албатта, бу помидор истеъмол қилгандан сўнг қуёшдан ҳимояловчи кремлардан воз кечиш мумкин, дегани эмас. Қуёшда бўлганда SPF 30 ёки қуёшдан сақловчи кремни қўллаш билан бирга бонус сифатида помидорнинг қўшимча ҳимоя хусусиятларидан фойдаланиш мумкин.
Кўриш қобилиятини яхшилайди
Кўпроқ ликопинга бой овқатлар истеъмол қилиш учун бошқа сабаб керак бўлса, унинг истеъмоли ёшга боғлиқ макула дегенерацияси ва эҳтимол катаракта хавфининг пастлиги билан боғлиқ. Помидорни тухум ҳамда салат барги билан истеъмол қилиш лютеин ва зеаксантин – кўзлар учун фойдали каротиноид мавжуд. Натижада помидор истеъмоли туфайли кўриш қобилияти яхшиланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...