09:07 / 08.08.2021
3 399

Нонуштанинг янада мазали ва соғлом бўлиши учун 5 та тавсия


Фото: «Домашний очаг»
Соғлом ва тўйимли нонушта – кунни яхши бошлашнинг энг ажойиб усули. Бу энергия ҳамда  метаболизмни яхшилашга, юрак-қон томир саломатлигини сақлашга ва ҳатто қондаги қанд миқдорини барқарорлаштиришга ёрдам беради. Нонуштани янада соғлом ва мазали қилишга ёрдам берадиган баъзи маслаҳатлар билан қуйида танишиб чиқиш мумкин.

Смузи ва бироз қаҳва
Сабзавот ёки мевали смузи нонушта учун яхши қўшимча бўлади. Сабзавот, мева, резаворларни ҳар куни истеъмол қилиш фойдали ва смузи эса уларни ёдга солувчи ажойиб усул ҳисобланади. Ва агар смузига озгина қаҳва, бир ош қошиқ мой ва бироз долчин қўшилса, жуда соғлом ва тетиклантирувчи нонушта тайёр бўлади.

Долчин
Йогурт, жўхори уни ва ҳатто қаҳвага ҳам бироз долчин қўшиш мумкин. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, долчинни мунтазам истеъмол қилиш қондаги қанд миқдорини ва ҳатто инсулин қаршилигини камайтиришга ёрдам беради. Бу, айниқса, диабет касаллиги бўлганлар учун жуда муҳимдир.

Шакарсиз йогурт
Юқори оқсилли йогурт – мукаммал нонушта вариантидир. Агар йогурт шакарсиз бўлса. Борди-ю, шакарсиз йогурт жуда нордон туюлса, унга янги резаворларни қўшиш мумкин. Бу саломатлик учун фойдалидир.

Тухум
Мутахассисларнинг айтишича, тухум клетчаткага бой бўлиб, мувозанатли диэтанинг муҳим қисми ҳисобланади. Нонушта учун энг яхши вариант – пиёз ва помидор билан қовурилган тухум, шунингдек, бироз пишлоқ. Бундан ташқари, тухум – парҳезбоп озиқ-овқат бўлиб, у узоқ вақт тўйинганлик ҳиссини беради.

«Захира» нонушта тайёрлаб қўйинг
Кўпчилик нонушта қилмай ишга отланади, чунки вақт ёки уни пиширишга хоҳиш бўлмайди. Бунга йўл қўймаслик учун яримтайёр маҳсулотларни олдиндан музлатиб қўйиш тавсия этилади, уларни эрталаб микротўлқинли печга қўйиш кифоя.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нонуштанинг янада мазали ва соғлом бўлиши учун 5 та тавсия