
Фото: Unsplash
Сан-Паулу федерал университетининг олимлар жамоаси қандай интенсив жисмоний юкламалар саратон хавфини камайтиришга хизмат қилишини аниқлади, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Таъкидланишича, экспертларнинг таҳлили қарийб 1,3 миллион киши иштирокида 6—25 йил давомида олиб борилган 12 та тадқиқотга асосланган.
«Куч ва аэроб машқлар уйғунлиги яхши натижа бериши ҳамда саратон оқибатида юзага келадиган умумий ўлим хавфини 28 фоизга қисқартириши аниқланди», — дейилади хабарда.
Агар фақатгина асосий эътибор кучга қаратилса, онкология билан касалланиш хавфи 14 фоизга камаяди.
Тиббиёт ходимларининг огоҳлантиришича, самарадорлик учун ҳафтасига камида икки маротаба шуғулланиш керак. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар