15:35 / 22.08.2021
3 067

Тез озмоқчи бўлганлар учун: Бундай қилмаслик кераклигининг муҳим 9 сабаби

Тез озмоқчи бўлганлар учун: Бундай қилмаслик кераклигининг муҳим 9 сабаби
Фото: «Домашний очаг»
Одатда инсонлар, айниқса, аёллар иложи борича тезроқ ортиқча вазнда қутулишга уринади. Аммо кескин вазн ташлаш жуда хавфли ҳисобланади.

Вазнни аста-секин камайтириш мақсадга мувофиқ. Бу ҳақда барча овқатланиш мутахассислари бир фикрда. Тавсияларга кўра, бир ойда икки килограмм вазн ташлаш меъёр ҳисобланади. Энг мақбул чегара ойига 4 килограмм ёки ҳафтасига 1 килограмм. Агар килограммлар бундан ортиқ бўлса, танада жиддий муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Нима учун ортиқча вазндан бирданига қутулиб бўлмасликнинг сабаблари билан қуйида танишинг.

Мия фаоллиги камаяди
уБ кунлик калория миқдорини кескин камайтирган ёки вақти-вақти билан очликда юриб, вазн йўқотадиганлар учун тегишли. Танага энергия, озуқа моддалари ва витаминларнинг кескин етишмаслиги туфайли муаммолар келиб чиқади. Танадаги барча энергиянинг тақсимлаш билан шуғулланадиган мия чалкашади. Ахир, қабул қилинган энергиянинг 20 фоизи ақлий фаолиятга сарфланиши керак. Мия овқат етишмаслигидан азият чекиб, тежашни бошлайди. Шунинг учун, қатъий парҳезда бўлган одамлар доимо «музлаб қолишади», концентрация ва кундалик вазифаларни бажаришда қийинчиликларга дуч келади. Улар тез-тез уйқучанлик ва бироз бефарқликни ҳис қилишади, ҳатто иш билан банд бўлганида ҳам диққатни жамлашга қийналади.

Кайфият тушади
Бундай вазиятда кайфият ўзгариши, асабийлашиш ва ҳатто тушкунликка тушиш мумкин. Бунинг олдини олиш учун дўстлар билан зиёфатга бориш мумкин. Аммо бу ҳам тақиқланган, сабаби парҳез бузилишининг эҳтимоли мавжуд.

Иммунитетнинг пасайиши ва стресснинг ортиши
Бу калория, витамин ва минералларнинг катта танқислиги ва бу ҳолатда танага тушадиган муқаррар стресс туфайли содир бўлади. Шу сабабли қондаги кортизол миқдори ошади, бу эса вирус ва бактерияларга қарши иммунитет реакциясини ривожланишига тўсқинлик қилади. Заифлашган организм юқумли касалликларга кўпроқ мойил бўлади.

Гормонал ўзгариш юз беради
Танамиз шундай тузилганки, унга озуқа моддалари етишмаса, ҳамма нарсани бутун тизимни сақлаш учун зарур энергия ишлаб чиқаришга сарфлайди. Бу маълум гормонлар етишмаслигига олиб келади: серотонин, дофамин, окситоцин, кортизол ва лептин. Гормонал тизимнинг фаолияти «парчалана» бошлайди. Репродуктив тизимнинг ишламай қолиши бошланиши мумкин.

Овқат ҳазм қилиш тизимининг иши бузилади
Сабаби аниқ. Илгари ошқозон-ичак тракти бир маромда ишлаётган вақтда кам юкланиш ҳам зарарли бўлиши мумкин. Бирданига вазн йўқотиш жиғилдон қайнашини келтириб чиқаради, газ ишлаб чиқаришни кўпайтиради, кўнгил айниши ва яллиғланишни кузатилади. Тез вазн йўқотиш ҳам ўт тошларининг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Гап шундаки, жигар ёғни эритиш пайтида холестерин ишлаб чиқаради у ортиқча сафро кристалланади, натижада тошга айланади.

Юрак ва қон томирлари зўриқади
Маълумки, ортиқча вазн юрак ва қон томирлари билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради! Лекин хулосага шошилмаслик керак. Бу органлар бир хил шароитда ишлашга ўрганиб қолган, кейин эса бошқача ишлашга мажбур. Қон миқдори камаяди, лекин томирлар қисқа вақт ичида керакли ҳажмгача торайишга улгурмайди. Шу туфайли қон босимининг кўтарилиши, аритмия ва бошқа кутилмаган ҳодисаларни келтириб чиқаради.

Буйрак функцияси бузилади
Буйракларда учта ҳимоя капсуласи бор, улардан бири ёғли. Бирор киши кескин вазн йўқотганда, тана бу капсуладан ёғни сўришни бошлайди, шунинг учун буйраклар қуришни бошлайди. Бунинг охири яхшиликка олиб келмайди.

Мушаклар тонуси пасаяди
Бу ортиқча вазндан қутулиш жараёнида юз берадиган ҳолат. Албатта, бу калория танқислигининг муқаррар оқибати – метаболик жараёнларнинг секинлашишидир. Ҳамма нарса секинлашади, мушаклар тонуси пасаяди.

Тери кўринишига путур етади
Бу муаммолар ичида энг ачинарлиси. Кўпчилик сезиларли даражада озган одамнинг териси аввалгидек таранг ва ёш кўринишда бўлмаслигини билади. Ва бу мутлақо табиий ҳодиса. Семизлик натижасида тортилган таранг тери бирданига вазн ташлагандан сўнг ажинлар кўпайиб кетади. Эҳтимол, терининг ранги ўзгариши ҳам мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тез озмоқчи бўлганлар учун: Бундай қилмаслик кераклигининг муҳим 9 сабаби