Фото: Домашний очаг
Фойдали ва тўғри овқатланиш жараёнида шакарни диққат билан кузатиш мумкин, лекин бошқа зарарли таркибий қисмлар ҳақида камдан кам фикр юритилади. Қуйида қандай маҳсулотларни тановул қилиш мумкин эмас ва улардан бутунлай воз кечиш организм учун яхши бўлишини билиб олинг.
Транс ёғлар
Картошка фри, тез тайёрланадиган таомлар ва барча қовурилган овқатлар транс ёғларни ўз ичига олади. Агар тез-тез тановул қилинса, улар қондаги ёмон холестерин миқдорини оширади ва яхши холестерин миқдорини камайтиради, натижада тананинг барча ишини сусайтиради. Айтганча, уни қадоқлашда яширинча қисман водородланган ёғ деб белгилаш мумкин ва соғлиққа сезилмайдиган даражада зарар етказиши мумкин. Транс ёғларни истеъмол қилиш юрак касаллиги ва иккинчи тоифа диабет хавфини оширади.
Энергетик ичимликлар
Ширин газланган ичимликларни барча ёқтириши табиий. Лекин унинг таркибида 30 граммдан ортиқ шакар бор, бу кунлик меъёрдан бир неча баробар кўп. Шунингдек, бу ҳаммаси эмас, кофеин тахикардия ва асаб тизими билан боғлиқ муаммоларга олиб келади.
Нитрит
Улар ҳар қандай консерва гўштини қайта ишлаш учун ишлатилади: колбасадан сосискагача. Нитритлар маҳсулотларнинг иштаҳани очиб туришига ёрдам беради ва узоқ вақтгача сифати бузилмайди. Агар улар музлатгичда сақласанса, хавф минимал бўлади, лекин илиқ ҳароратда нитритлар кўпинча ошқозон ости бези, ошқозон ва йўғон ичак саратонига олиб келадиган бирикмалар ҳосил қилади.
Бодроқ
Фильмни бодроқ билан томоша қиладиганлар бу одатидан воз кечиши керак. Бодроқлар қиздирилганда перфлуорооктаноик кислота деб номланган моддани чиқаради: бу саратонга олиб келиши мумкин. Ва бу ҳақиқатан ҳам шакардан кўра ёмонроқ.
Озиқ-овқат ранглантирувчилари
Ёрлиқни диққат билан ўқиш лозим: 5 ва 6 сариқ рангли бўёқлар билан ёзилган ингредиентлар болаларда аллергия, концентрация ва ақлий бузилишга олиб келиши мумкин. Улар асосан ширинлик ва пишириқларда учрайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...