11:25 / 06.09.2021
2 373

Кузда касал бўлмаслик учун нима истеъмол қилиш керак?

Кузда касал бўлмаслик учун нима истеъмол қилиш керак?
Фото: «Pixabay»
Россиялик диетолог, нутрициолог Ирина Писарева ва шифокор-диетолог Наталья Круглова кузда истеъмол қилиниши зарур бўлган маҳсулотларни маълум қилишди. Улар ушбу фаслда иммунитет ва ҳол-аҳволни яхшилашга ёрдам беради.

Писарева цитрус меваларни ейишни маслаҳат берди, чунки ушбу мевалардаги эфир мойлари кайфиятни кўтаради ва одамни тетиклаштиради. Бундан ташқари, ёнғоқ, зайтун ёғи, авакадо ва ёғли балиқ таркибидаги фойдали ёғларни истеъмол қилиш керак. Шунингдек, мутахассис мавсумий мева-сабзавотларни унутмасликка чақирди.

Ўз навбатида, Круглова ошқовоқли егуликларни таомномага киритишни тавсия этади. Негаки у бета-каротин ва A витаминига бой. Бу борада олма, шафтоли, ўрик, помидор, бодринг ва булғор қалампиридан қолишмайди.

«Бу — юқумли касалликларда яхши профилактика. Мева-сабзавот фойдаси бу билан чекланиб қолмайди. Уларнинг таркибида зарур бўлган антиоксидантлар ва озиқ толаси ҳам мавжуд», — дея изоҳлайди мутахассис.

Диетолог кузда ортиқча вазн тўплаш хавфидан огоҳлантирган. Бу об-ҳаво ёмонлашуви билан боғлиқ, деб тушунтирди шифокор.

«Об-ҳаво ўзгаради ва беморлар бу даврда кўпроқ пишириқ истеъмол қила бошлайдилар, кайфиятларини кўтариш учун ширинликка муккасидан кетишади. Шуни унутмаган ҳолда таомномамизни режалаштирамиз ва унга кўпроқ ширин, аммо табиий маҳсулотларни қўшамиз», — дея хулоса қилди Круглова.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кузда касал бўлмаслик учун нима истеъмол қилиш керак?