Фото: Pinterest
Массаж Юнонистон, Ҳиндистон, Хитойда қадим даврларданоқ маълум бўлган. Массаж сўзи пайдо бўлишининг иккита талқини бор: бири арабчадан «масса» яъни «тегиш, сокин босиш», иккинчиси юнончадан «массо» – «қўллар билан сиқиш» маъносини англатади.
Массаж, яъни уқалаш – инсон танасини даволаш ва касалликларнинг олдини олишга ёрдам берадиган физиотерапия усулларидан бири.
Массаж таъсири тана механизмида учта омилни ўз ичига олади:
- неро-рефлектор;
- гуморал;
- механик.
Асаб тизими массажнинг инсонга физиологик таъсирида асосий ролни ўйнайди. Тери ва юмшоқ тўқималарда нерв томирларининг охири, рецепторлари жойлашган. Уқалаш эса рецепторларни фаоллаштиради. Пайдо бўлган импулс нерв томирлари орқали марказий нерв системасига боради ва мия барча тўқималарга янги соғломлаштирувчи импулс жўнатади. Натижада тўқималарда пайдо бўлган фаол моддалар рефлектор жараёни ва биохимик реакцияни ишга солади.
Тери ва тери ости ёғ қатлами
Уқалаш пайтида тери ўлик ҳужайралардан тозаланади. Тер ва ёғ безларининг каналлари очилиб, ишлаши яхшиланади. Майда томирлар кенгаяди, қон айланиши, метаболизм яхшиланади. Натижада тана ортиқча заҳардан тозаланади ва ёғ қатлами камаяди.
Бўғим ва мушаклар
Уқалаш таъсирида мушак толалари эластиклиги ва қисқариш қобилияти ошади, мушак атрофияси пасаяди. Қон айланиши яхшиланади, мушак чарчоғини кетказади. Уқалаш мушак чарчоғини кетказишда дам олгандан кўра кўпроқ фойда беради. Бўғим ва мушакларни уқалаш орқали оғриқ, чегараланган ҳаракат йўқолади.
Асаб тизими
Асаб тизими массажни биринчилардан бўлиб сезади. Массажнинг турларига қараб асабий ҳолатни камайтириш, асабий чарчоқни кетказиб, фаоллаштириш, рефлекс реакциясини яхшилаш мумкин. Бу асаб тизимига хотиржамлик, осойишталик беради.
Қон айланиш ва лимфа тизимлари
Уқалаш таъсирида қон томирлари кенгаяди, қон оқими ошади, аъзо ва тўқималар озиқланиши ва кислородга тўйиниши яхшиланади. Лимфа оқимларининг яхшиланиши жароҳат таъсирида пайдо бўлган шишларни камайтиради.
Массаж амалга оширилиши керак бўлган шароит
Массажни ҳаво ҳарорати 22-24 даража, нисбий намлиги 60 фоиздан юқори бўлмаган, тоза, кенг, ёруғ ва яхши ҳаво айланадиган хонада бажариш керак. Енгил овқатланишдан 1-2 соат ўтиб, ичак бўшатилгандан кейин массаж олган маъқул. Уқалашдан кейин 15-30 дақиқа дам олиш мақсадга мувофиқ.
Қарши кўрсатмалар
Тана ҳароратининг юқорилиги, ўткир ичак касалликлари, турли тери касалликлари, ўткир инфексион касалликлар, варикоз кенгайиши, қон касаллиги, юрак ўткир инфаркти каби ҳолларда массаж тавсия этилмайди.
Шифокор Хуршид Аъзамхўжаев тавсиялари асосида тайёрланди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...