Фото: Freepik
Уйқунинг яхши ва сифатли бўлиши нафақат саломатлик, балки кайфиятга ҳам таъсир қилмай қолмайди. Аслида 7-9 соатлик уйқу меъёр саналади, аммо ҳамма вақт ҳам бунинг уддасидан чиқишнинг иложи бўлмайди. Иш, ўқиш, шахсий ва оилавий муаммолар асаб тизимини қўзғатади. Бу эса уйқунинг қочишига олиб келади. Бундай вақтда нима қилиш мумкинлиги ҳақида эса қуйида маълумот бериб ўтамиз.
Бодом
Бодом турли витамин ва микроэлементларга бой саналади, унинг атиги 28 грамм қовурилган ёки қуритилганида фосфорнинг суткалик меъёрини деярли 18 фоизи ҳамда организм учун муҳим бўлган B2 витаминининг 23 фоизи мужассам бўлади. Қолаверса ушбу маҳсулот мелатониннинг кони саналади. Уйқу гормони сифатида маълум бўлган мелатонин мияга дам олиш муҳимлиги ҳақида сигнал беради. Шу сабаб ҳам уйқудан аввал унча катта бўлмаган ҳовучда бодом истеъмол қилиш тавсия қилинади.
Курка гўшти
Фойдали ҳисобланган курка гўшти рибофлавин, фосфор ва селенни ўз ичига олади. Қолаверса ушбу гўшт маҳсулоти уйқу гормони мелатонинни ишлаб чиқарилишини фаол жадаллаштирадиган триптофан аминокислотасини ҳам конидир. Шунингдек, оқсилнинг ҳам манбаси саналади — айрим тадқиқотларда унча кўп бўлмаган оқсил уйқуни чақириши аниқланган.
Мойчечакли чой
Мойчечакли чой тинчлантириш хусусиятига эга бўлган энг машҳур иссиқ ичимликлардан бири саналади. Унинг истеъмоли иммунитетни мустаҳкамлайди, хавотирни камайтириб, тери аҳволини яхшилайди. Шунингдек, таркибидаги апигенин антиоксиданти уйқусизлик билан самарали курашади.
Киви
Киви тўйимли шу билан бирга калорияси кам маҳсулот саналади. Унинг истеъмоли холестерин миқдори ва ҳазм тизими фаолиятига таъсир қилади. Бундан ташқари, ушбу мева уйқу учун фойдали эканлиги билан ҳам ўзига хосдир. Ўтказилган 4 ҳафталик тадқиқотларда 24 нафар иштирокчи уйқудан 2 соат аввал 2 донадан киви истеъмол қилган. Тадқиқот сўнгида уларнинг 42 фоизи тез уйқуга кета бошлаган. Бу киви ўзида уйқу режимини назорат қиладиган «бахт гормони» сератонинни мужассам қилгани билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.
Ёнғоқ
Ёнғоқ витамин ва минераллар, хусусан, мелатонинга ҳам бой саналади. Уни кўп бўлмаган миқдорда истеъмол қилиш уйқуни тўғрилаб олишга ёрдам бериши мумкин.
Гуруч
Фойдали хусусиятлари ҳамда кўплаб витаминларга бой экани билан ўзига хос бўлган гуруч қондаги шакар миқдорини пасайтириб, уйқу яхшиланишига ижобий таъсир қилади. Шифокорлар уйқунинг сифати ва давомийлигини яхшилаш учун ушбу маҳсулотни ухлашдан камида бир соат аввал истеъмол қилишни тавсия қилади.
Лосось
D витаминининг кони бўлган лосось, мия фаолиятини яхшилаб, юрак касалликларини олдини оладиган Омега-3 ёғ кислотасига ҳам бой экани билан ўзига хос. Ушбу витамин ва кислотанинг умумлашмаси, шунингдек, уйқуга ҳам ижобий таъсир қилади. Уйқудан аввал унча кўп бўлмаган порцияда лосось истеъмол қилиш уйқунинг сифатли ва давомли бўлишига ҳисса қўшади. Аммо ушбу балиқ маҳсулотининг ёғли эканини ҳисобга олиш ва миқдор борасида тийилиш тавсия қилинади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинланди
Ўзбекистонда 1 декабрдан уй-жойни таъмирлаш учун кредитга аризалар қабул қилинади
Лукашенко полшалик қочоқ судяга бошпана тақдим этди
Исроилнинг Иорданиядаги элчихонаси ёнида отишма юз берди
Bank of China собиқ раҳбари ўлим жазосига ҳукм қилинди