15:14 / 13.09.2021
2 692

Хамиртурушсиз нон чиндан ҳам фойдалими?

Хамиртурушсиз нон чиндан ҳам фойдалими?
Фото: Freepik
Нон сарвқомат бўлиш истагида бўлганларнинг асосий душман экани кўпчиликка маълум. Буни яхши билгани учун ҳам аксарият кишилар хамиртурушсиз нон истеъмол қилишни афзал билади. Аслида бундай нон ҳақиқатан ҳам фойдалими ёки йўқ? Қуйида шу ҳақида маълумот берамиз.

Хамиртурушли нон
Хамиртуруш, энг аввало, бир ҳужайрали замбуруғлар гуруҳига мансуб микроорганизмлар, шунингдек, биологик пишириш кукуни эканини ёдда тутиш керак. Табиий хамиртуруш оқсил, D ва B гуруҳ витаминлари, темир ва бошқа фойдали микроэлементларнинг кони бўлади. Хамирга қўшилганда крахмал, шакар қайта ишланади, шунингдек, жараёнда спирт ва карбонат ангидрид гази ишлаб чиқарилади.

Хамирни кўтарилишига айнан мана шу газ сабаб бўлади, спирт эса хамирнинг ўзига хос ифорига жавобгар бўлади. Фақатгина 50 даража ҳароратгача чидамли экани сабаб пишириш жараёнида хамиртуруш ўлади. Шу сабаб ҳам исталган нон тайёр бўлганида «хамиртурушсиз» ҳисобланади.

Хамиртурушсиз нон
Бундай нон қоидага кўра, ачитқи – микробиологик таркиб қўшиш орқали тайёрланади. Унга кўра, хамиртуруш қўшилмагани ҳисобига хамир кўтарилмайди. Гап шундаки, аксарият ҳолларда дўкондаги «хамиртурушсиз» нонларда ҳам «ёввойи» хамиртуруш – мевалар ва ғаллаларда бўладиган замбуруғлар бўлади.

Тадқиқотларда аниқланишича, «ёввойи» замбуруғлар организмга одатийдагисидан кўпроқ зарар етказиши мумкин. Аксарият мутахассисларнинг таъкидлашича, таркибида юқорида таъкидланган ҳар икки хамиртуруш бўлмаган – лаваш хамири, итальянча фокачча, маца, тортиля ва шунчаки ун ҳамда сувнинг умумлашмасидан тайёрланган нонлар зарарсиз ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Хамиртурушсиз нон чиндан ҳам фойдалими?