Фото: «onwomen.ru»
Калифорния ва Пенсильвания университетларининг тадқиқотчилари ортиқча бўш вақт одамга салбий таъсир кўрсатишини аниқлади. Хусусан, бу ўзини яхши ҳис қилиш билан боғлиқ. Ушбу мақола Personality and Social Psychology журналида чоп этилди, деб ёзади «Korrespondent.net».
Олиб борилган тадқиқотга кўра, олимлар 35 мингдан ортиқ америкаликлар ўртасида ўтказилган иккита сўровнома маълумотларини таҳлил қилди. Унда иштирокчилар ўтган кун давомида нима қилгани ва бу уларга қандай таъсир қилгани ҳақида батафсил гапириб берган.
Маълум бўлишича, саломатликни сақлаш ҳолати бўш вақтнинг ортиши билан яхшиланган, лекин бу икки соатдан ошмаган. Аммо беш соатлик бўш вақтдан кейин соғлиқ ҳолати аксинча, ёмонлашган.
Шунингдек, онлайн ўтказилган иккита тажрибада олти мингдан ортиқ киши иштирок этган. Унда олти ой давомида ҳар бир иштирокчи ўн беш дақиқадан бошлаб етти соатгача бўш вақтга эга бўлган. Тажриба шуни кўрсатдики, минимал ва максимал вақтга эга одамлар ўзини ёмон ҳис қилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...