18:04 / 17.09.2021
2 325

Муножот Йўлчиева фаолияти аввалида дуч келган қийинчиликлари ҳақида сўзлаб берди (видео)

Муножот Йўлчиева фаолияти аввалида дуч келган қийинчиликлари ҳақида сўзлаб берди (видео)
Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева «Дарё» интернет нашрига эксклюзив интервью берди. Интервью давомида эл суйган санъаткор 22 ёшида иффатсизликда айблангани ҳамда ушбу синов туфайли санъатни тарк этиш ҳақида ўйлагани ҳақида сўзлаб берди.

- "Тошкентга келганимда кўп йиллик тажрибага эга мусиқий мураббий Шавкат Мирзаев раҳбарлигидаги тайёрлов курсига қабул қилинганман. Алишер Навоий ҳазратларининг таваллуд айёмлари арафасида телевидениеда «Назм ва наво» кечаси ўтказиладиган бўлди. Муваффақиятли чиқишимизни кузатган ўша даврдаги давлат раҳбари Шароф Рашидов ёрдамчиларига «Мана талантли ёшларимиз бор экан, уларни иш билан таъминлашимиз керак», деб топшириқ берган экан. Шу билан тайёрлов курсини ва устозимиз Шавкат Мирзаевни «Мақом» ансамблига ишга таклиф этишди. Устозимиз ансамбл раҳбари сифатида қатор янги дастурларни тайёрлади.

Ҳаммаси яхши кетаётганди, аммо кутилмаганда ўзим ва устозим ҳақидаги нохуш гапларни эшитиб йиғлаб юбордим. Бу гапларнинг тарқалганига икки ойдан ортиқроқ вақт бўлган экан. Бу гапларни гапириш қанчалик оғир бўлмасин, айтаман. Бу ҳақда шу кунгача бирорта интервьюда айтмаганман: иффатимни йўқотганлигим ҳақида гап-сўз тарқалган экан. Бунга сабаб менга кўпроқ эътибор бериляпти деб ҳисоблашган. Аслида мураббий ҳамма билан бирдек ишлайди, фақат баъзилар машғулотларни тезда ўзлаштириб олади.

У пайтларда бемалол раҳбариятга чиқиш у қадар қийин бўлмаган. Ўзимни ёмон ҳис қилганман. Наҳотки бир ансамблда ишлаб юрган ака-опаларим мен ҳақимда шундай деб ўйлашяпти, деб йиғлаганман. Афсуски, ўша куни мени раҳбар қабулига киритишмаган. Эртаси куни ишга борсам, шов-шув. Давлат раҳбари қабулига кирмоқчи бўлганим ҳақидаги хабар етиб келибди. Шунда ансамбл директори мени қабулига чақириб устозимни раҳбарлик қилолмаганликда айблашгани ва у ўз аризасига кўра ишдан кетаётганини айтди. Шунда мен ишда қолмаслигимни, ҳақиқатни айтолмайдиган ҳамкасблар билан ишламаслигимни айтганман.

Мана шу воқеадан сўнг Тошкентдан бош олиб қишлоққа кетишни ва турмушга чиқиб, айтилган гаплар бўҳтондан бўлак нарса эмаслигини исботлашни ният қилгандим. Шунда давлат амалдорларидан бири ишонч билдириб, бошқа жамоа билан ижодни давом эттиришимни тайинлаган. Мен ўшанда 22 ёшда эдим, устозим эса 40 дан ошганди", - дейди Ўзбекистон Қаҳрамони Муножот Йўлчиева.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Муножот Йўлчиева фаолияти аввалида дуч келган қийинчиликлари ҳақида сўзлаб берди (видео)