23:00 / 23.09.2021
2 419

Мия фаолиятига зарар етказадиган кундалик одатлар

Мия фаолиятига зарар етказадиган кундалик одатлар
Фото: Marie Claire
Кундалик одатлар кишининг турмуш тарзи, саломатлиги ва кайфиятига таъсир қилмай қолмайди. Уларнинг айримлари иш ва касбий фаолиятни ривожланишига ҳисса қўшса, баъзиларининг оқибати жиддий муаммо билан тугайди.

Бир вақтни ўзида бир неча вазифани бажариш
Бир нечта ишни бир вақтни ичида бажариш замонавий одам учун деярли нормал ҳолат. Компьютер қаршисида ишлаётган вақт аудиокитоб тинглаш, тренировка вақти телефонда гаплашиш, ўқишдан бўш вақтларда почта ёки ижтимоий тармоқларни текшириш — умуман олганда, вақтни тежаб яхшироқ натижага эришиш учун қўлдан келган ҳамма нарсани бажарамиз. Аммо бундай вақтда ҳеч нима мукаммал бажарилмаслиги камида бир қатор ҳаракатни бир вақтда бажарганда мия зўриқиб қолиши мумкин. Бу эса иш самарадорлиги ва диққат тақсимланишига таъсир қилади.

Дастур ва иловалардан фойдаланиш
Гаджет ва дастурлар одамнинг ҳаётини осонлаштирибгина қолмай, маълум муаммога ечим топиш керак бўлганда ортиқча ақлни ишлатишга ҳожат қолмайди. Оқибатда одам дангасалаша бошлайди. Калкулятор, валюта конвертери ва шунга ўхшаш бошқа дастурлар мияни бўшаштиради ҳамда ортиқча зўриқтирмайди.

Кам ҳаракатли турмуш тарзи
Ўтириб ишлаш нафақат қомат ва саломатликка, балки мия фаолиятига ҳам таъсир қилмай қолмайди. Кам ҳаракатлилик қон айланишининг секинлашишига бу эса ўз навбатида миянинг кислород билан таъминланмаслигига ҳисса қўшади. Оқибатда унинг самарадорлиги камаяди. Шу сабаб ҳам кун давомида компьютер қаршисида ўтиравермасдан туриб танаффус қилиб туриш, сайр қилиш, шунингдек, жисмоний фаолликнинг ҳаётимиздаги роли муҳимлигини унутмаслик керак.

Маълумотларнинг бисёрлиги
Одам кўп ва хўп маълумотга эга бўлишга уринганида бир мавзуга эътибор қарата олмайди. Фактларнинг хилма-хиллиги бир нарсага диққат қила олмасликка сабаб бўлади. Мураккаб нарсалар ўйлаш ва фикрлаш талаб қилгани учун эса киши осон йўл қидиришга ўрганиб қолади.

Тўғри кун тартибининг бўлмаслиги
Кўпчилик аксарият ҳолларда иш, ўқиш ва бошқа турли сабабларга кўра уйқудан воз кечади. Аммо бутун организмнинг тўғри фаолиятда бўлиши учун уйқунинг сифатли бўлиши муҳим саналади. У нафақат куч ва энергияни тиклашга ёрдам беради, балки кун давомида зўриққан мияни дам олишига ёрдам беради. Уйқудан кейин одамнинг хотираси тикланиб, маълумотлар яхши қабул қилинади ва сақлаб қолинади. Айнан шу сабаб ҳам режим тўғри бўлишига эътибор қаратиш ҳамда уйқунинг аҳамияти ҳақида унутмаслик керак. Шу сабаб ҳам бир вақтда ётиб бир вақтда туриш, уйқудан аввал телефондан фойдаланмаслик керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мия фаолиятига зарар етказадиган кундалик одатлар