16:00 / 29.09.2021
2 808

Джинси кийимлар сифатини йўқотмаслик учун қандай ювиш керак: 5 та муҳим қоида

Джинси кийимлар сифатини йўқотмаслик учун қандай ювиш керак: 5 та муҳим қоида
Фото: Pinterest
Буюк Британиянинг Гоод Houseкеепинг институти мутахассислари джинси матоли кийимларни ювишнинг тўғри усули билан бўлишди.

Ҳар доим джинсиларни ички томонига ўгиринг
Бу кўк матода ювилган оқ чизиқлар ва хиралашган бурмалар пайдо бўлишининг олдини олади. Агар сиз шимни кийсангиз, эртами-кечми, албатта, пайдо бўлади. Борди-ю, шкафда сақланса ҳеч нарса юз бермайди. Аммо мато юзасидаги муаммолар анча кейин содир бўлади.

Жинсиларни кондиционер қўшмасдан ювинг
Ажабланиш мумкин. Лекин кондиционер жинси матосини тезроқ эскиришига сабаб бўлади.

Энг секин режим билан ювинг
Нозик матолар учун ҳарорат ва айланиш тезлиги минимал даражада бўлиши лозим. Лекин жинси нозик мато эмас, деб ўйлаш мумкин. Тўғри, одатда жинси иш кийими сифатида кўпроқ кийилади. Аммо ҳамма ҳам олтин қазиш учун жинси шим киймайди, балки уларга замонавий кийим сифатида қарайди. Шунинг учун жинси ҳам нозик матолар қаторидан жой олган.

Айтганча, Леви Страуснинг олтин қазувчилар учун тиккан дастлабки жинсилари жуда қўполлигидан уларни кўриб, жинсилгига ишониш қийин бўлган.

Кир ювиш машинасига жуда кўп нарсаларни қўйманг
Кир ювиш машинаси барабани бошқа кийимлар билан қанчалик кўп тўлдирилса, жинсида шунча кўп бурмалар бўлади.

Автоматик қуритиш режимидан фойдаланманг
Жинси кийимларни енгил бураб сиқишдан сўнг табиий равишда қуритиш лозим. Бу матонинг мустаҳкамлигини сақлайди ва дазмол қилишда кўп вақт олмайди.

Ваҳимага тушманг
Ранг ўзгариши жинсилар учун одатий ҳолдир. Индиго бўёқлари билан бўялган шимларнинг ранги доимо сувга чиқади. Бу нормал, тўғри ва табиийдир. Шунинг учун ҳам у билан бошқа кийимларни, ҳаттоки жинси рангидаги кийимларни ювиб бўлмайди. Акс ҳолда, бошқа кийимларнинг ранги ўзгариши шубҳасиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Джинси кийимлар сифатини йўқотмаслик учун қандай ювиш керак: 5 та муҳим қоида