Фото: Pixabay
Америкалик диетологлар бир финжон қаҳва ичиш учун энг яхши вақт қайсилигини маълум қилди. Уларнинг тавсияси She Finds сайтида эълон қилинган, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Таъкидланишича, кофеин нафақат тетиклик бахш этади, балки тинч ҳолатда ёғлар эришини енгиллаштириб, моддалар алмашинувини яхшилайди.
Кристина Таул исмли америкалик диетолог шифокор эрталаб уйғонгандан сўнг лимон шарбати қўшилган бир стакан сув ичишни, орадан ярим соат ўтгач эса нонушта билан бир финжон қаҳва ичишни тавсия қилади. Унинг сўзларига кўра, лимонли сув ошқозонда тўғри ишқорли муҳитни ҳосил қилади, 30 дақиқадан кейин ичилган қаҳва эса иштаҳани пасайтиради, бу эса эрталабки нонуштани қаттиқ очликни ҳис қилмаган ҳолда тановул қилиш имконини беради.
Лиза Ричардс исми диетолог ҳам ҳамкасбининг сўзларини тасдиқлаган.
«Нонуштадаги қаҳва ортиқча овқатланмасликка ёрдам беради. Эрта тонгдан аксарият инсонлар кўпроқ нонушта қилишни хоҳлайди», — дейди Ричардс.
Таъкидланишича, бу борада шакарсиз қора қаҳва ичиш мақсадга мувофиқ. «Сиз нормал егуликдаги фойдали элементлар билан бирга калория олишингиз керак, ширин қаҳва эса — бу шунчаки фойдасиз калориядир», — дея таъкидлаган у. Бундан ташқари, диетологлар қаҳвадан иштаҳани буғишда фойдаланмасликни, мунтазам ва мувозанатли овқатланишни маслаҳат беради.
Аввалроқ оч қоринга қаҳва ичиш асабийликни ошириши ва диққатни ишга қаратиш қобилиятини пасайтириши мумкинлиги аниқланган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди