Фото: «Medaboutme.ru»
Кўп миқдорда олма истеъмол қилиш кислоталилиги юқори бўлган одамларда нохушлик ҳиссини келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақда россиялик диетолог Елена Соломатина RT билан суҳбатда айтиб ўтди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, оч қоринга нордон олма истеъмол қилинса, нохушлик яна-да зўрайиши ҳеч гап эмас. Бунинг сабаби шундаки, янги олма метаболизмни тезлаштирувчи кислоталарга бой.
«Ошқозон-ичак йўли шикастланганлар олмани эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиши керак. Баъзи кишиларга эса умуман тақиқланади ёки фақат пиширилган ҳолда ейишга рухсат берилади», — дейди мутахассис.
Диетологнинг айтишича, диабетдан қийналаётган (қондаги глюкоза даражаси юқори) беморлар жуда ширин олмани истеъмол қилмаганлари маъқул, чунки улар таркибида сахароза бор.
Шу билан бирга, Соломатинанинг таъкидлашича, олма кам калорияли ва фойдали маҳсулот бўлиб, таркибида ортиқча холестерин ва эндотоксинни чиқариб юборадиган клетчатка ва витаминлар бисёр.
Бундан ташқари, кўп миқдорда витаминлар, микро ва макроэлементларни сақлаб қолиш учун уларни музлатиб қўйиш мумкин. Уларга ишлов беришнинг яна бир яхши усули қуритиш ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?