Фото: «Домашний очаг»
Лимондан тайёрланган мазали салат ва ичимликлар орқали организм учун керакли витаминларни олиш мумкин. Лекин цитруснинг яна бир қанча фойдали томонлари бор, ундан моҳирона фойдаланиш сирлари билан қуйида танишиб чиқиш мумкин.
Микротўлқинли печ ҳидини тозалайди
Лимон майда тўғралиб, идишга солинади ва устига сув қуйилади. Микротўлқинли печ максимал даражада ёқилади ва ичи буғлангунча кутилади. Сўнгра ўчириб, очилмаган ҳолда 15 дақиқага қолдирилади. Кейин микротўлқинли печнинг ички қисмини бир марта ишлатиладиган тоза мато билан артиб олинади.
Кийимлардан доғни кетказади
Бу усул ҳатто эски ёки нозик матолар учун ҳам мутлақо хавфсиз. Доғли ҳудуд бир бўлак лимон билан намланади, туз сепилади ва 30 дақиқа давомида яримта лимон билан ёпилади. Кейин илиқ сув ва сирка билан ювиб ташланади.
Занг доғини олиб ташлайди
Бу ҳам юқоридаги усул билан бир хил: туз ва лимон. Лекин лимон шарбати қуёшда қуритилиши керак. Занг йўқолгунча жараён бир неча марта такрорланади.
Хромли техник воситаларни тозалайди
Бунинг учун бор-йўғи лимон билан артилади ва қуритилади. Натижаси ажойиб!
Кийимларда тер доғини бартараф этади
Бундай кийимни ювишга ташламасдан олдин тер доғи мавжуд соҳани лимон шарбати ёки сирка билан ишқалаш лозим.
Ёввойи ўтларни йўқотади
Ўсимликларга лимон шарбати сепилади ва бегона ўтлар қурийди. Уларга сув қуйилмайди, натижада йўқолади.
Ҳавони тозалайди
Лимон ва ёқимли бўлган зираворлар билан қайнатиб олинади. Совитилгач, сепиладиган идишга қуйиб, ҳавони хушбўйлантириш учун фойдаланиш мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)