23:15 / 10.10.2021
1 859

Ҳаддан ортиқ терлайдиган одамларга асқатадиган 10 тавсия

Ҳаддан ортиқ терлайдиган одамларга асқатадиган 10 тавсия
Фото: Freepik
Гипергидроз, яъни терининг ҳаддан ортиқ жадал ажралиши билан боғлиқ муаммо нафақат муҳим тадбирлар, балки кундалик ҳаётда ҳам ёқимсиз ҳисобланади. Унинг олдини олиш ва муаммони бартараф қилиш учун эса шифокорга мурожаат қилиш билан бирга айрим қоидаларга ҳам амал қилиш зарур.

Табиий матолардан тикилган кийимларни кийинг
Алоҳида тадбир ва маросимлар учун табиий матолардан тикилган, оч рангли либос танланг. Қора кийим танласангиз, унинг пахтали матодан тикилганига эътибор қаратинг. Шойи матоларда терлашдан қолган из айниқса, яққол кўзга ташланиши мумкин.

Махсус тагликдан фойдаланинг
Қўлтиқости соҳасига қўйиш учун мўлжалланган тагликларни кийимга ёпиштириб олиш мумкин. Унинг ичидаги мато терини ўзига олади ва ёқимсиз ҳидни нейтраллаштиради. Натижада ушбу муаммо сизни муҳим вазиятларда безовта қилмайди.

Антиперспирантли салфетка харид қилинг
Антиперспирантли салфеткани ёнингизда олиб юриш тавсия қилинади. Бу айниқса, иссиқ ҳаволарда юз ва тана териси парваришини осонлаштиради.

Оёқ терлайдиган бўлса, нима қилиш керак?
Оёқнинг терлаши ва бадбўй ҳид анқишининг олдини олиш учун болалар салфеткасидан фойдаланиш тавсия қилинади. Кукун суюқликни ўзига олгани ҳисобига тери бактерия ва замбуруғлардан ҳимояланади.

Махсус патаклардан фойдаланинг
Ажралган терини ўзига олишга мўлжалланган махсус патак оёқ терлашида яхши самара беради.

Ичимлик содаси
Кийимлардаги ажралган теридан қолган изни содали сув аралашмаси билан бартараф қилишингиз мумкин. Аралашмани кийимнинг сарғайган қисмига суртиб, 30—60 дақиқага қолдиринг. Кейин эса одатдагидек ювиб ташланг.

Қаҳва ва аччиқ таомлардан тийилинг
Таркибида кофеин бўлган ичимликлар, алкоголь маҳсулотлари, қолаверса, аччиқ таомлар егандан кейин одамда қизиш ҳолати кузатилади. Бу эса кўпроқ терлашга сабаб бўлади. Шуни инобатга олган ҳолда рационга алоҳида эътибор бериш тавсия қилинади. Иссиқ кунларда илиқ чой ёки шунчаки сув ичинг. Томат шарбати ҳам тери ажралишини назорат қилиш хусусиятига эга.

Кийим танлашда ҳам эътиборли бўлинг
Ёзги гардеробдан ҳаво айланиб туришини таъминлайдиган блузка ва майкалар ўрин олиши керак. Бундай бичимдаги кийим теридан доғ қолишининг олдини олади.

Керакли воситаларни ёнингизда олиб юринг
Дезодорант, присипка, антиперспирантли салфетка ва алмаштириб олиш учун қўшимча кийим ёнингизда ҳамиша бўлишига эътибор қаратинг.

Ёзиб боринг
Алоҳида дафтар тутиб, тери ажралишини жадаллаштирадиган вазиятлар, уларни бартараф қилишга ҳисса қўшадиган воситалар ҳақида ёзиб боринг. Гипергидроз муаммоси билан шифокорга мурожаат қилинганда ушбу қайд қилинган муаммолар ечим топишига сезиларли ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳаддан ортиқ терлайдиган одамларга асқатадиган 10 тавсия