Фото: Vogue
Иссиқдан совуққа ўтиш сабаб организмда стресс кузатилади. Айнан шу сабаб ҳам кузда витаминларга бўлган эҳтиёж ҳар қачонгидан юқорироқ бўлади.
Қовоқ
Кузга хос саналган ушбу полиз экини, ёғ ҳужайраларининг тўпланишига қаршилик қилиши билан ўзига хос саналган камёб Т витаминининг кони саналади. Қолаверса, унда сабзидан ҳам кўпроқ оқсил ва каротин мужассам бўлади. Таркибидаги рух моддаси, магний, кальций ва мис ошқозон-ичак трактини меъёрий фаолияти учун муҳим саналади. Қовоқ иммунитетни мустаҳкамлаб, юрак-қон тизими муаммоларини бартараф қилади. Уни ҳар куни исталган кўринишда тайёрлаш мумкин.
Сабзи
Иммунитетни табиий кўтариш хусусиятига эга ҳисобланган каротин, организмни вирус ва шамоллашдан ҳимоя қилади. Организмга кирганида каротин А витаминига айланади. Сабзи нафақат кўз учун фойдали, балки авитаминозда ҳам самарали ҳисобланади. Шу билан бирга тери ва сочлар аҳволига ҳам ижобий таъсир қилади.
Селдер
Селдер ҳам иммунитет, гемоглабинни оширувчи маҳсулот ҳисобланади. Таркибида кальций, темир моддаси, фосфор ва магний мужассам эканидан ташқари, антисептик хусусиятга эга экани туфайли мавсумий аллергия билан курашиш учун ҳам айни муддао. Сабзавотли шўрвалар, салатлардан ташқари гўштли таомларга ҳам таъм бериши билан ўзига хосдир.
Лавлаги
Лавлаги тери аҳволи, тирноқлар ва сочлар мустаҳкамлигини яхшилайдиган яна бир маҳсулот саналади. Унинг таркибида асаб тизимини яхшилайдиган Б витамини мавжуд. Токсинларни организмдан чиқариш хусусиятига эга бўлган лавлаги нафақат салатлар, балки таомлар учун ҳам яхши вариант.
Булғори қалампири
C витамини булғори қалампирида лимондаги сингари бисёр бўлади. Ушбу сабзавот иммунитетни мустаҳкамлаб. Қон-томирлар саломатлигини яхшилайди. Кузга хос бўлган стресс ва чарчоқ билан курашишга ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди