iPhone Дуо учун илк ноодатий илова яратилди

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Ҳали савдога чиқмаган iPhone Дуо учун илк ноодатий илова, Дуо-Ман, намойиш этилди.
- Мустақил дастурчи Видит Бҳаргава букланадиган қурилманинг икки экранидан фойдаланиб, ўтган асрдаги Валкман магнитофонларини эслатувчи ретро услубдаги плеер яратди.
- Илова ҳақиқий Валкманнинг тугмалари босилиш овози ва шовқинларини ўз ичига олган ҳолда, фойдаланувчига янада реалроқ таассурот беради.
Янги iPhone Дуо смартфони ҳали савдога чиқмаган бўлса-да, унинг учун илк ўзига хос ва қизиқарли илова намойиш этилди. Ixbt.com маълумотига кўра, мустақил дастурчи Видит Бҳаргава букланадиган қурилманинг икки экранидан фойдаланган ҳолда ретро услубдаги плеер яратди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Дуо-Ман деб номланган мазкур илова ўтган асрдаги афсонавий Валкман магнитофонлари иш жараёнини мукаммал тарзда такрорлайди. Фойдаланувчи қурилмани очиб, мусиқа танлайди ва гўё "кассетани жойлаштиради", сўнгра уни ёпгандан сўнг тинглашни бошлайди.
Ностандарт ёндашув ва носталгия
Дастурчининг айтишича, у ҳақиқий Валкман қурилмасининг тугмалари босилиш овози ҳамда шовқинларини махсус ёзиб олиб, иловага киритган. Бу эса фойдаланувчига янада реалроқ таассурот улашади.Бҳаргава узоқ вақтдан бери эски плеерларнинг ишқибози эканини таъкидлаган. У хакатон учун ғоя қидираётганда букланадиган экранларнинг механизми уни кассетали магнитофон қопқоғига эслатиб юборганини айтган.
Ҳозирги кунда ёшлар орасида ретро технологияларга, жумладан, кассеталар, КД-дисклар ва эски гаджетларга бўлган қизиқиш ортиб бормоқда. Дуо-Ман иловаси айнан шу глобал трендга мос тушиб, тезда ижтимоий тармоқларда оммалашиб кетди.
Илованинг келгуси имкониятлари
- Apple Мусик ва маҳаллий аудиофайлларни қўллаб-қувватлаш
- Apple Пенсил ёрдамида кассетани қўлда "ўраш" имконияти
- Асл Валкман каби орқага ва олдинга тезкор айлантириш функциялари
- Келгусида Spotify хизматини улаш режалари






























Изоҳлар 0
…