Фото: Getty Images
АҚШнинг собиқ биринчи хоними Мелания Трампнинг жозибали ва ўзига хос кўринишига кўпчилик ҳавас қилади. Сарвқоматлигининг сири унинг тўғри овқатланишга амал қилиши, баъзида эса кўнгли тусаган егуликларни ўзига раво кўриши билан боғлиқ.
Мелания бургерлар, Нью-Йоркнинг Jean Georges ресторанидаги қовурилган товуқлар ва шакарсиз колани яхши кўради ва онда-сонда ўзига раво кўриб туради. Бошқа пайтларда эса ўзига нисбатан талабчан муносабатда бўлади ва анча вақтдан буён амал қилиб келадиган бир нечта қоидаларга риоя қилишни канда қилмайди. 52 яшар Мелания тўғри овқатланишга ўзгача муносабатда бўлади.
«Соғлом маҳсулотларни уларни истеъмол қилгандан кейин ўзимни энергияга тўла ва саломат ҳис қилганим учун ҳам яхши кўраман. Шундай экан улардан воз кечишга не ҳожат», — деган у.
Фото: Getty Images
Кундалик рациони ҳақида гап кетганда, Мелания берган интервьюларидан бирида нонуштага клетчаткага бой сули ёрмаси ҳамда витамин ҳамда антиоксидантлар кони бўлган смузи ейишни афзал билишини, эрталаб фойдали ва энергияга тўла нонушта қилгани учун ҳам кун бўйи очликни ҳис қилмаслигини таъкидлаган.
Тушликка бўлса балиқ, денгиз маҳсулотлари ва сабзавотларни истеъмол қилади. Кечки овқат учун эса клетчатка миқдори юқори бўлган салатлар тановул қилишни маъқул билади. Қолаверса, Трамп хоним моделлик карьерасининг бошида кунига уч литрга яқин сув ичган.
Фото: Cosmopolitan
У кўп йиллардан буён спортнинг теннис, сузиш ва ёга турлари билан шуғулланади. Айнан шу сабаб ҳам фарзанди Беррон дунёга келганидан кейин қоматини тиклаш осон бўлган. Ялпиз, лимон, сув ва буғдойдан тайёрланган коктейл — севимли ичимликлари. Улар метаболизмни яхшилаш билан бирга, қоматининг тонусда бўлишига ёрдам беради.
Фото: Getty Images
Бундан ташқари, рациони ҳамиша меваларга бой эканига қарамай, у қора шоколад ва музқаймоқ ҳам истеъмол қилиб туради. «Рационингиз асосини фойдали маҳсулотлар ташкил қилса, вақти-вақти билан ширинлик ва зарарли маҳсулотлар еб туришнинг ёмон тарафи йўқ», — дейди у. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...