17:51 / 01.11.2021
7 671

Феруза Норматова ҳижобга киришига туртки бўлган воқеа ҳақида сўзлаб берди

Феруза Норматова ҳижобга киришига туртки бўлган воқеа ҳақида сўзлаб берди
Актриса Феруза Норматова Шаҳзод Султоновнинг YouTube-каналига берган интервьюсида ҳижобга киришига туртки бўлган воқеа ҳақида сўзлаб берди.

«Туркиянинг Анталия шаҳрига саёҳат чиқиб қолди. Ўша ерга борганимда инфекция тушиб, бурним шишиб кетди. Ўша пайтда менда катта-катта учта лойиҳа бор эди. Биттасида бош ролда, иккитасида ҳам асосий ролларда эдим. Қайтиб келганимдан кейин съёмка жараёнига қатнай бошладим. Кадрда ўзимга ёқмасдим, бурним жуда катта кўринарди. Ўзимдан совий бошладим. Кадрдаги одам мен эмасдим. Ролларимдан совиб кета бошладим. Охири жарроҳга борганимда умумий наркоз билан операция қиламиз, дейишди.

Операцияга киришдан аввал Аллоҳдан хайр беришини сўрадим. Наркоз беришганида кўзимни бир очдим ва юмдим. Ҳолатимга тушуна олмадим. Хонада ётибман, руҳим ўзимга кириб, кирмаяпти, чиқиб, чиқмаяпти. Азоб бу. Бу нарсани тушунтириш қийин. Уйга келганимда залга жой солиб беришди. Зал ёнидаги ошхона эшиги очиқ турарди. Очиқ эшикка қараб ётибман. Шу эшикдан ҳозир Азроил алайҳиссалом кириб келармикан ё тепадан келармикан, деган нарса ўтди ичимдан.

Мен бу ҳолатдан ўтиб кетишимга ўзим ҳам ишонмадим. Агар Аллоҳ мени сақлаб қолмаганида, бўлди, кетдим, деб ўйладим. Эшитгандим, инсонларнинг амали яхши бўлса, Азроил алайҳиссалом уларнинг кўзига яхши қиёфада, ёмон бўлса, ёмон қиёфада кўринар экан. Мен эслаганим сари ўзимни билганим учун шуни ўйлаб қийналдим.

Мен улар билан кўришишга тайёрманми? Шу ҳолатда кўришаманми, деб ўзимдан уялдим. Аллоҳга нима дейман, нега дилимда бўлса ҳам, шу пайтгача рўмол ўрамадим, деб ўйлаб ётдим», — дейди Феруза Норматова.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Феруза Норматова ҳижобга киришига туртки бўлган воқеа ҳақида сўзлаб берди