Фото: «Infoks.ru»
Теридаги камчиликларни ҳар доим тональ крем билан беркитиш мумкиндир, лекин уларнинг келиб чиқиш сабаби бошқа бир муаммо билан боғлиқлигини яшириб бўлмайди ва буни фақат шифокор аниқлай олади. Айниқса, мутахассисга ташрифни кечиктириш мумкин бўлмаган тўртта ҳолат мавжуд.
Қошнинг сийраклашиши
Кўпгина аёллар буни ёш ёки қошга ҳаддан ортиқ ишлов бериш билан боғлайди. Ҳа, юқорида айтилганларнинг барчаси қошларнинг қалинлигига ҳам таъсир қилиши мумкин, аммо бундан ҳам жиддийроқ сабаб бор. Қошларнинг сийраклашиши гипотиреоз – қалқонсимон без фаолиятида гормонлар етишмаслигининг аломатидир. «Шунингдек, бошқа симптомларга ҳам эътибор бериш керак. Гипотиреоз касаллигида бемор кўпинча чарчоқни ҳис қилади, совуқдан азият чекади ва териси доимо ҳаддан ташқари қуруқ бўлади», – дейди Пенсильвания университети Перельман тиббиёт мактаби дерматологи Сьюзан Тэйлор. Агар барча белгилар бир-бирига тўғри келса, шифокор кўригига бориш зарур. Гипотиреозни оддий қон текшируви билан аниқлаш мумкин.
Юзда тук ва ҳуснбузарларнинг ортиши
Аксарият одамларнинг юзи туғма тукли бўлиши мумкин, аммо ҳуснбузарлар стресс оқибатида пайдо бўлади. Аммо кейинчалик ҳам юз соҳасида тукнинг ўсиши ва ҳуснбузарлар тошиши давом этса, бу организм эркаклик гормони – тестостеронни жуда кўп ишлаб чиқараётганини англатиши мумкин. Баъзи ҳолларда бу поликистик тухумдон синдромини ҳам кўрсатади. Даволаш учун гинекологга мурожаат қилиш керак. Бундан ташқари, инсулиннинг юқори даражаси эркак гормонларининг фаолиятини тезлаштиришга олиб келиши мумкин. Бундай ҳолда шакар миқдори юқори бўлган озиқ-овқатларни истеъмол қилишни чеклаш керак.
Яноқларнинг қизариши
Албатта, юз турли сабабларга кўра қизариши мумкин: баъзида уялиш ҳиссидан, баъзан эса иссиқ об-ҳаводан. Аммо ушбу соҳадаги қизариш давомий бўлса ва ёз мавсумида вазият ёмонлашса, бу волчакна – аутоиммун касаллигининг белгиси бўлиши мумкин. Бу касаллик тери туберкулёзи деб ҳам аталади. Қўшимча аломатлар сифатида артрит, бўғим ва мушакларда оғриқ кузатилади.
Кўз остида қора доғлар
Кўз остидаги шиш ва доғ суюқлик билан тўлдирилган ёғ бирикмаларининг одатда жойлашган жойидан ташқарида ҳаракат қилганда пайдо бўлади. Бу рационда тузнинг меъёридан ортиқлиги ёки кўз яқинидаги қон томирларини кенгайтирадиган сурункали аллергия белгиси бўлиши мумкин. Агар ҳалқалар қизариш билан бирга кузатилса, дерматомиозит учун текширувдан ўтиш керак. Ушбу аутоиммун касаллик мушак, бўғим оғриғи ва умумий заифлик билан боғлиқ. Соғлом бўлиш учун шифокорга ташрифни кечиктирмаслик тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»