20:30 / 12.11.2021
2 630

5 кун ичида вазн йўқотишни истаганлар учун 5 маслаҳат

5 кун ичида вазн йўқотишни истаганлар учун 5 маслаҳат
Фото: Marie Claire
Бир ҳафтадан камроқ вақт ичида ортиқча вазндан халос бўлиш имконсиз вазифадек туюлади, лекин аслида 5-7 кун ичида 3-5 килограммгача оғирликни йўқотиш мумкин. Тез вазн йўқотиш бўйича бир қанча маслаҳатларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Машғулотдан бир соат аввал қаҳва ичинг
Мураббийлар одатда фойдали нарсаларни маслаҳат беради. Масалан, машғулот бошланишидан бир соат олдин бир стакан кучли қаҳва ичиш лозим. Бундан мақсад машқларнинг самарадорлигини оширишдир. Қаҳва организмга энергия ва тетиклик беради. Шундан сўнг инсон ўзини яхши ҳис қилади ва одатдагидан кўра кўпроқ куч сарфлайди, натижада калория ортиғи билан сарфланади.

12 соат очлик
Бу унчалик осон эмас, лекин ҳақиқатан ҳам натижа беради. 12 соат давомида таом тановул қилмаслик аслида узоқ туйилиши мумкин. Аммо ушбу соатлар фақат уйқу вақтига тўғри келади. Демак, кечки овқат ва нонушта оралиғида 12 соат овқат емаслик кифоя. Биринчи 6 соат ҳушёр бўлиш тавсия этилади.

Тана дастлабки 8 соатни мавжуд овқатни ҳазм қилишга, қолган 4 соатни танани зарарсизлантиришга сарфлайди, шу вақт ичида бошқа нарсалар қаторида ёғ эриши ҳам содир бўлади. Шуни ёдда тутиш керакки, ҳатто ётишдан олдин кичик бир газак ҳам натижани ўзгартириб юборади ва овқат ҳазм қилиш учун кўпроқ вақт талаб этилади. Натижада охирги босқич кутилганидек бўлмаслиги мумкин.

Чуқур уйқу
Узоқ ва чуқур уйқу танадаги гормонлар даражасини меъёрга келтиради ва табиий равишда вазн ташлашга ёрдам беради. Бунинг сири шундаки, кечқурун соат 11:00 дан олдин уйқуга ётиш ва ётишдан олдин камида икки соат давомида ҳеч қандай электрон қурилмалардан фойдаланмаслик керак. Буларнинг барчаси қариш жараёнини секинлаштирадиган, антиоксидант хусусиятларга эга ва айниқса овқат ҳазм қилиш трактининг функцияларини тартибга солувчи мелатонин ишлаб чиқаришга ёрдам беради.

Смузи
Суюқлик фавқулодда вазн йўқотиш учун идеал парҳез. Агар вазнни тезда йўқотиш керак бўлса, дарҳол смузи ичишни бошлаш керак. Улар тананинг калория ва энергияга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондира олади ва шу билан бирга метаболизм ва ёғ эришини тезлаштиради. Бундан ташқари, тўғри тайёрланган смузи танадан токсинларни чиқариб ташлашга ёрдам беради, турли тери муаммолари билан курашади ва иммунитет тизимини мустаҳкамлайди.

Ҳеч қачон суюқлик билан озишни синаб кўрмаганлар учун диетологлар смузи ичишни тавсия қилади. Бунинг учун нонушта ва кечки овқат смузига алмаштирилади. Гарчи вазн ташлаш кўп килограммни ташкил этмаса-да, жараён унчалик ҳам қийинчилик туғдирмайди.

Жисмоний машғулотлар
Юқори интенсив машқларни тинчлантирувчи машқлар билан алмаштириш лозим. Бу нафақат вазн йўқотишга, балки мушаклар вазнининг сақлаб туришга имкон беради.

Бирданига бошланган машқлар туфайли ҳаракатланишда бироз оғриқлар юзага келиши мумкин, лекин ҳаммаси тезда ўтиб кетади. Жисмоний машқлар натижасида ортиқча вазндан қутилиш билан бирга, тетиклик ортади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 5 кун ичида вазн йўқотишни истаганлар учун 5 маслаҳат