09:44 / 16.11.2021
2 078

Иммунитетнинг заифлашувига сабаб бўладиган одатлар

Иммунитетнинг заифлашувига сабаб бўладиган одатлар
Фото: Art-assorty
Куз ҳар доим шамоллаш мавсуми бўлиб келган, шунингдек, дунёда коронавирус пандемияси авж олмоқда. Шунинг учун иммунитетни мустаҳкамлаш ҳақида жиддий ўйлаш вақти келди. Бироқ танага мутлақо тескари таъсир кўрсатадиган ва иммунитетни заифлаштирадиган бир нечта овқатланиш одатлари мавжуд.

Меъёридан ортиқ туз истеъмол қилиш
Танадаги ортиқча натрий нафақат шишни қўзғатади, балки мушакларнинг кучсизланиши ва томир тортишишини келтириб чиқаради, шунингдек, иммунитетнинг заифлашишига ҳам олиб келиши мумкин. Тадқиқотга кўра, организм вирусли инфекцияларга қарши курашиши керак бўлган ресурсларнинг бир қисмини ортиқча тузни йўқ қилиш учун сарфлайди. Бунинг натижасида иммуноглобулин етарли миқдори ишлаб чиқарилмайди ва касалликка чалиниш хавфи ортади. Фастфуд, қайта ишланган гўшт маҳсулотлари, пишлоқ ва ярим тайёр маҳсулотларга чек қўйишга ҳаракат қилиш керак.

Кўп шакар истеъмол қилиш
Шакарни ортиқча истеъмол қилишда саломатликка ижобий таъсир кўрсатадиган жиҳатини топиш мумкин эмас. Шакар бўш углевод бўлиб, у ҳеч қандай озуқавий аҳамиятга эга эмас, аммо сурункали касалликларнинг ривожланиш хавфини оширади, қаришни, килограмм ортишини қўзғатади ва иммунитетни заифлаштиради. Глюкозани жуда кўплиги иммуноглобулин фаоллигини ўртача 30 фоизга камайтиради, бу эса вирусли инфекциялар билан касалланиш эҳтимолини сезиларли даражада оширади. Шакардан бутунлай воз кечиш шарт эмас, лекин унинг миқдорини қатъий назорат қилиш керак. Ширинликларни соғлом муқобиллар билан алмаштиришга ҳаракат қилиш, шакарли ичимликлар ўрнига кўпроқ сув ичиш тавсия этилади.

Рационда клетчатка бой маҳсулотларнинг камлиги
Клетчатка соғлом ҳазм қилишни қўллаб-қувватлайди ва фойдали ичак бактерияларини ишлаб чиқаришни рағбатлантиради, у нафақат иммунитетни мустаҳкамлайди, балки тери ва кайфиятга ҳам фойдали таъсир кўрсатади. Озиқ-овқат клетчаткаси ва пробиётикларни кўп истеъмол қилиш иммунитетни қўллаб-қувватлашга ёрдам беради ва танани вируслардан ҳимоя қилади. Рационга кўпроқ сабзавот, дуккаклилар ва қайта ишланмаган табиий маҳсулотларни қўшиш лозим, чунки улар клетчатканинг ҳақиқий манбасидир.

Қаҳвани жуда кўп ичиш
Кофеин сеҳрли моддадир. У тетиклантиради, асаб тизимини рағбатлантиради, кўплаб сурункали касалликларнинг олдини олишга ёрдам беради ва эрта қариш белгилари билан яхши курашади. Бироқ, ҳамма нарса меъёрида яхши. Кўпинча кун давомида бир стакан қаҳвадан тез-тез бир нечтаси ичилади ва бу иммунитетнинг заифлашишига, турли хил вирусли касалликларга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, кофеинга тобелик ривожланиши мумкин, шунинг учун мутахассислар кунига 1-2 стакан билан чекланишни тавсия қилади. Агар инсон ўзини етарлича ҳушёр ҳис қилмаса, уйқуга эътибор қаратиши ёки кайфиятни кўтариш учун зарарсиз усуллардан фойдаланиши мумкин.

Сабзавотларни оз истеъмол қилиш
Сабзавотлар нафақат юқорида айтиб ўтилган клетчатканинг ажойиб манбайи, балки витаминлар ва минералларнинг ҳақиқий омбори ҳамдир. А ва C витаминлари ҳамда фолий кислотасига бой яшил сабзавотлар иммунитет тизимини мустаҳкамлайди, бу эса совуқ мавсумни касалликларсиз ўтказиш имконини беради. Кўпроқ салат, сабзавотли пишириқ ва сметаналарни истеъмол қилиш тавсия этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Иммунитетнинг заифлашувига сабаб бўладиган одатлар