19:31 / 19.11.2021
10 529

Ортиқча туз истеъмол қилганда организмда ривожланадиган 4 та жиддий касаллик

Ортиқча туз истеъмол қилганда организмда ривожланадиган 4 та жиддий касаллик
Фото: Getty Images
Кунига 5 грамм туз истеъмол қилиш меъёр ҳисобланиб, организмда ортиқча муаммо келтириб чиқармайди. Аммо деярли барча ушбу меъёрни ошириб юборади, натижада жиддий касалликлар хавфи ортади.

Саломатликка зарар келтирмаслик учун шифокорлар кунига 5 граммдан кўп бўлмаган миқдорда туз истеъмол қилишни тавсия қилади. Аксарият инсонлар доимий равишда бу меъёрни ошириб юборади, кўпинча ҳатто буни билмайди ҳам. Айниқса, фаст-фуд каби овқатлар яширин тузни ўз ичига олади. Айни пайтда, туз истеъмолининг рухсат этилган меъёрларини мунтазам равишда ошириб юбориш соғлик учун жуда хавфлидир ва жиддий касалликларнинг ривожланишига олиб келиши мумкин.

Ёш билан боғлиқ деменсия
Қонда натрий миқдори қанчалик юқори бўлса, когнитив бузилишининг хавфи шунчалик кўп бўлади. Колорадо университети тадқиқотчилари беш минг кўнгилли инсонларни кузатганидан кейин шундай хулосага келди. Тажриба натижаларига кўра, 65 ёшдан ошган одамлар тузни мунтазам равишда кўп истеъмол қилса, ёшга боғлиқ деменсиянинг ривожланиш хавфи 30 фоизга ошади.

Буйраклардаги тошлар
Агар туз кўп истеъмол қилинса, пешобдаги оқсил миқдори ортади ва бу буйрак касаллиги ҳамда буйрак тош пайдо бўлишига олиб келиши мумкин бўлган асосий хавф омилларидан биридир. Буйраклар соғлом ва ўз ишини яхши бажараётган бўлса-да, иложи борича узоқ вақт уларнинг яхши ҳолатини сақлаб қолиш учун туз миқдорини назорат қилиш тавсия этилади.

Ошқозон яраси
Ортиқча туз ўз-ўзидан ошқозон ярасини қўзғатиши мумкин эмас, аммо агар шиллиқ қават Helicobacter pylori бактериялари туфайли аллақачон зарарланган бўлса, натрийни ортиғи билан истеъмол қилиш хавфни бир неча баробарга ошириши мумкин.

Гипертония
Туз танада суюқликни узоқ вақт ушлаб туради, бу юракнинг ишлашини қийинлаштиради. Охир-оқибат қон босимининг ошишига олиб келади. Агар қон босими мунтазам равишда кўтарилса (130/90 ва ундан юқори), туз истеъмолини иложи борича камайтириш лозим.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ортиқча туз истеъмол қилганда организмда ривожланадиган 4 та жиддий касаллик