Гўштдан воз кечиш саломатликка қандай таъсир қилади? Бу ҳақида Harper’s Bazaar нашри маълумот беради.
Ҳайвон ёғидан фарқли ўлароқ, ўсимлик ёғи аутоинтоксикация келтириб чиқармайди, ҳазм жараёнида организмни заҳарламайди. Гўшт истеъмоли давомида ошқозон-ичак трактида зўриқиш ўсимлик маҳсулотлари ейилганидан кўпроқ бўлади. Шу сабаб ҳам бир ликопча ёғли стейк истеъмолидан кейин ошқозон оғир бўлиб қолади. Рационда сабзавот, мева, дуккакли маҳсулотлар бисёр бўлса, ҳазм жараёнида одам ўзини енгил ҳис қилади.
Вегетарианлар гипертония, шакарли диабет ва юрак-қон томир касалликларидан камроқ азият чекади. Вазн ортиши, юрак ишемик касалликларининг келиб чиқиш хавфи кам бўлади. Шунингдек, ўсимлик маҳсулотлари, атеросклероз ривожланишига сабаб бўлмайди.
Юқоридаги афзалликларга қарамай, рационнинг балансда эмаслиги саломатлик билан боғлиқ турли муаммоларга олиб келиши мумкин. Гўштдан воз кечган одамларда биринчи бўлиб оқсил танқислиги кузатилади. Биргина товуқ гўшти истеъмол қилинганда организм барча аминокислоталар билан тўйинади. Гўштдан воз кечилгандаги иккинчи муаммо эса темир моддаси танқислиги ҳисобланади. Гап шундаки, чорва маҳсулотларида ўсимлик маҳсулотларидан тезроқ сингадиган темир мужассам бўлади.
Шунингдек, омега-3 ёғ кислотасининг етишмаслиги ҳам энг асосий камчиликлардан саналади. Агар мол, қўй гўшти ўрнига балиқ ва денгиз маҳсулотлари истеъмол қилинса, муаммо кузатилмаслиги мумкин. Агар ушбу маҳсулотлар рационда бўлмаса, кўпроқ ёнғоқ, дуккакли маҳсулотлар, ўсимлик ёғи ва авокадо бўлишига эътибор қаратинг. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
Халқаро молия бозори шарҳи...
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Небойша Йовович: "Муҳими ўйинга бўлган тайёргарлик ва ғалабага бўлган ишонч"