Фото: «Домашний очаг»
Кийим-кечаклар текис ва тартибли кўриниши учун дазмол қилишда энг кўп йўл қўйиладиган хатоларни такрорламасликка ҳаракат қилиш керак.
Кийимни қуруқлигича дазмол қилиш
Матони намламасдан дазмолламаслик, иложи борича пуркагич ёки буғ дазмолдан фойдаланиш керак. Қуруқ ҳолда дазмол қилинса, кутилган натижага эришиб бўлмайди.
Энг охирида юпқа матоли кийимларни дазмоллаш
Юқори ҳароратдан куймаслиги учун тескари тартибда — биринчи юпқа матоли, кейин эса қалин матоли кийимларни дазмолланг.
Дазмолнинг қизиб кетиши
Агар кийим аралаш матодан тикилган бўлса, унинг таркибидаги энг нозик мато бўйича дазмолланг. Шундай қилсангиз, кийимларингиз узоқроқ хизмат қилади.
Дистилланган сувдан фойдаланиш
Дистилланган сувга пул сарфлашга ҳожат йўқ. Оддий ичимлик сувини фильтрдан ўтказиб ишлатсангиз ҳам бўлади.
Дазмолнинг тагини тозаламаслик
Дазмол тозалаш учун меламин губка, тозаловчи бўр сотиб олинг, энг арзон ва осон йўли эса сув томизилган ичимлик содали паста билан тозаланг. Шунда дазмолдаги куйган доғлар либосларингизни зарарламайди.
Дазмолнинг ичидаги сувни тўкиб юбормаслик
Ҳатто кунора дазмол қилсангиз ҳам, жараёндан кейин сув идишини бўшатишни эсдан чиқарманг. Чунки бу дазмол ичини занг босишидан ташқари, сув эскиришига ҳам олиб келади. Бунинг оқибатида эса кийимларда доғ қолиши мумкин.
Нотўғри дазмол тахтасидан фойдаланиш
Пул тежайман деб, досканинг арзонини харид қилманг. Дазмоллаш учун розеткаси, ушлагичи бор ва ечилиб кетмайдиган қопламали тахта одатдагидан қимматроқ бўлади. Бироқ сифати шунга арзийди, фарқи дарҳол сезилади.
Анъанавий дазмолдан кўп фойдаланиш
Агар оилангиз катта, кийим-кечакларингиз кўп бўлса, махсус буғ дазмол харид қилинг. Бу ишингизни анча енгиллаштиради.
Ҳаддан ортиқ ғижим матони дазмоллаш
Матонинг ғижими қанча кам бўлса, иш шунча осон бўлади. Шунинг учун кир ювилганда аввалига кийимларни яхшилаб силкитиб, кейин дорга илиш керак. Дазмоллашдан олдин уни қўлларингиз билан бироз текислашни ҳам унутмаслик лозим. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди