23:33 / 14.12.2021
2 710

Қоматга салбий таъсир қиладиган фойдали маҳсулотлар

Қоматга салбий таъсир қиладиган фойдали маҳсулотлар
Фото: Marie Claire
Сиз фойдали деб ҳисоблаган қайси маҳсулотлар қомат билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида Marie Claire нашри маълумот бериб ўтади.

Бўтқа
Аслида шакар, сариёғ, туз ва сут қўшилмаган бўтқанинг қоматга ҳеч қандай салбий таъсири йўқ. Аммо аксинча бўлса, калорияси кўпаяди ва исталган натижага эришиш қийин бўлади. Шуни ёдда тутган ҳолда ярим стакан сули ёрмасидан тайёрланган ёки бошқа бўтқаларга юқоридагилар ўрнига ванилин, кардамон, мускат ёнғоғи қўшиб истеъмол қилиш тавсия қилинади. Қолаверса, бу борада барра мевалар ҳам яхши самара беради.

Ёнғоқлар
Оқсил, ёғ кислоталари, клетчаткалар ва Э витаминининг кони бўлган ёнғоқнинг калорияси оқ шоколаддан кўпроқ. 80 фоизгача ёғ мужассам бўлган ушбу маҳсулотнинг 30 граммида калория миқдори 100-200 ни ташкил қилади. Яъни бир ҳовуч хандон писта чақиш бутун шоколад ейиш билан баробар.

Қуруқ нонушталар
Фойдали экани айтилиши, реклама қилинишдан тўхталмаслигига қарамай, ушбу маҳсулотда калорияси юқори бўлган шоколад ва майизни ўз ичига олишини унутмаслик керак. Бундан ташқари, ишлаб чиқарувчилар мазали бўлсин деб шакар ёки уннинг ўрнини босувчиларни аямасдан солган бўлиши мумкинлигини ҳам ёдда тутиш керак.

Қора шоколад
Қор шоколаднинг қондаги холестерин миқдорини камайтириши, юрак, сочлар ва юз териси учун фойдали эканидан ташқари, кайфиятни кўтарилишига ҳисса қўшиши ҳам кўп такрорланади. Аммо ҳар тўкисда бир айб деганларидек, унинг ҳам ўзига яраша зарари борлигини эсдан чиқармаслик керак. Шакар ва ёғ миқдори кўп экани сабаб ҳам истеъмол борасида меъёрга амал қилинмаса, нафақат семириш, балки қандли диабетни ҳам орттириб олиш мумкин.

Мевалар
Мевалар мазали эканидан ташқари, тўйимлилиги ва калорияси кам экани сабаб ҳам парҳездагиларнинг энг севимли маҳсулоти саналади. Меваларнинг кам миқдорида ҳам организм учун фойдали бўлган антиоксидантлар, витамин ва клетчаткалар сероб бўлади. Аммо таркибида меъёрдан ошиб кетса, зарар етказиши мумкин бўлган фруктоза (мева шакари) миқдори ҳам шунга яраша кўп бўлишини унутмаслик керак. Меваларни ҳазм қилиш учун организмга инсулин керак. Инсулиннинг жадал ажралиши эса ҳужайралар яллиғланишини келтириб чиқариши, бу эса турли касалликлар ҳатто эрта қаришга ҳам олиб келиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қоматга салбий таъсир қиладиган фойдали маҳсулотлар