14:34 / 18.12.2021
1 581

Янги йил дастурхонидаги саломатликка зарар етказиши мумкин бўлган маҳсулотлар

Янги йил дастурхонидаги саломатликка зарар етказиши мумкин бўлган маҳсулотлар
Фото: Marie Claire
Байрам дастурхонидан ўрин оладиган маҳсулотлардан қайсилари саломатлик билан боғлиқ муаммоларга сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида Marie Claire нашри маълумот бериб ўтади.

Маринадланган маҳсулотлар
Аксарият ҳолларда маринад таркибидан туз, шакар, зиравор, сирка ва вино сингари компонентлар ўрин олади. Оливье салати, балиқ икрасидан тайёрланган бутерброд ва бошқалар билан биргаликда маринадланган маҳсулотлар саломатликка нафақат ижобий, балки салбий таъсир қилиши мумкин. Бир тарафдан маринад ҳазм жараёнини жадаллаштирса, бошқа томондан иштаҳани очади ва ортиқча овқатланиш хавфи автоматик тарзда кўпаяди. Таркибида сирка бўлмагани сабаб эса маринадланган маҳсулотлар ўрнига тузланган маҳсулотлар билан дастурхонни безаш тавсия қилинади. Аммо шиллиқ қаватни зўриқтириб, қоринда дискомфорт келтириб чиқариши мумкинлиги сабаб ҳам тузланган маҳсулотларнинг истеъмоли борасида меъёрни билиш тавсия қилинади.

Газланган ичимликлар
Бир литр газланган ичимлик таркибида 100 грамм шакар бўлиши, унинг энергетик қиймати эса 400 ккалга тенг эканини билармидингиз? Организмдаги кальцийни чиқариб юбориш хусусиятига эга бўлган бўёқлар (красител), таъм кучайтиргич ва ортофосфат кислотаси ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлаверади. Шу сабаб ҳам газланган ичимликларни компот ва хушбўй таъмга эга чойларга алмаштириш тавсия қилинади.

Таркибида маҳсулотлар сероб бўлган ва устма-уст қилиб тахланган салатлар
Янги йил дастурхонини оливе ва мимоза салатларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Аммо ушбу мазали салатлар турли компонентлар қўшиладиган таркибли егуликлар қаторига киришини инкор бўлиб бўлмайди ва асосий муаммо ҳам шунда. Гап шундаки, улардан аксарияти бир-бири билан умумлашганда ҳазм қилиш қийинлашади, майонез ва бошқа соуслар билан эса ушбу жараён янада қийин кечади. Ёғсиз сметана, йогурт, шунингдек, калорияси кўп маҳсулотларни кам калориялига алмаштириш, масалан, колбаса ўрнига қайнатилган гўшт, тузлангани ўрнига оддий бодринг қўшиш ҳам аҳволни енгиллаштириши мумкин.

Торт ва ширинликлар
Маринадланган бодринг, салат ва бошқа егуликлардан кейин истеъмол қилинган ширинликни ошқозонингиз енгил ҳазм қилмаслиги аниқ. Кекс, кремли торт бўлаги ва шоколадли бошқа ширинликларда камида 500 калория бўлади. Айнан шу сабаб ҳам ширинликлар ўрнига витаминларга бой меваларни истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Тарталеткалар
Тарталетка — калорияли хамир ва калорияли начинканинг умумлашмаси ҳисобланади. Байрамдан кейин вазн билан боғлиқ муаммодан азият чекишни истамасангиз, тарталетка ўрнига бошқа егулик истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Мандарин
Аслида, мандарин бета-каротин, калий, А витамини ва антиоксидантларнинг кони ҳисобланади. Аммо байрам кечаси уни меъёрдан ортиқ ейиш аллергия, жиғилдон қайнаши ва гастрит хуружига сабаб бўлади. Шу сабаб ҳам истеъмол борасида ошириб юбормаслик ёки унинг ўрнига аллергияга сабаб бўлмайдиган бошқа меваларни истеъмол қилиш тавсия этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Янги йил дастурхонидаги саломатликка зарар етказиши мумкин бўлган маҳсулотлар