Фото: Grazia
Телешоунинг бир нечта қисмларини мунтазам томоша қилишни англатадиган binge-watch атамаси 2013 йилда Оксфорд луғати версиясига кўра йил сўзи бўлиш учун даъвогарлик қилган. Деярли барча кетма-кет сериал томоша қилаётган айни вақтда эса ушбу атама ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ ҳисобланади. Grazia нашри жисмоний фаол бўлмасдан, экрандан кўз узмай сериал томоша қилиш саломатлик билан боғлиқ қандай муаммоларни келтириб чиқариши ҳақида маълумот бериб ўтади.
Ортиқча овқатланиш
American Journal of Clinical Nutrition журналининг 2020 йил март ойида эълон қилинган тадқиқотда фильм, телесериалларни томоша қилиш ва вазн ортиши ўртасида боғлиқлик борлиги аниқланган. Гап шундаки, овқатланиш вақтида бошқа нарсага чалғиганда организм тўйганини эсдан чиқаради. Агар ҳар куни шундай овқатланиш кузатилса, бу вазн ортишига олиб келади. Оқибатда қон босими, қандли диабет сингари семизлик билан боғлиқ бошқа касалликлар келиб чиқа бошлайди.
Уйқу билан боғлиқ муаммолар ва чарчоқ
Journal of Clinical Sleep Medicine журналида эълон қилинган мақолада ёзилишича, сериалларни доимий равишда томоша қилиш ва уйқу ёмонлашиши, шунингдек, чарчоқ, уйқусизлик симптомлари ўртасида боғлиқлик мавжуд.
Тромбоз хавфининг ортиши
2018 йилги тадқиқотда сериал ва фильм томоша қилиб вақт ўтказадиганларда чуқур веналар тромбозининг келиб чиқиш хавфи телевизор қаршисида кам ўтирадиганларга нисбатан 70 фоизга кўпроқ экани аниқланган. Ҳатто вазн билан боғлиқ муаммо бўлмаса, жисмоний фаол бўлган тақдирда ҳам ушбу хавф камаймайди.
Когнитив қобилиятлар билан боғлиқ муаммолар
Соатлаб сериал томоша қилиш мия саломатлигига қандай таъсир қилиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Аввалроқ ўтказилган тадқиқотда телевидениега тобелик келажакда когнитив қобилиятларнинг сусайишига олиб келиши мумкинлиги аниқланган. Унинг доирасида ҳар куни 3,5 соатдан кўп вақт телесериал томоша қиладиган 50 ёшдан катта 3000 иштирокчининг маълумотлари ўрганилган. Натижалар 6 йилдан кейин бу вербал хотира билан боғлиқ муаммога олиб келиши мумкинлигини кўрсатган.
Жисмоний фаоллик билан боғлиқ муаммо
Кам ҳаракатсизликдан иборат турмуш тарзи семизлик, юрак касалликлари, қандли диабет, остеопороз, инсульт ва ҳатто депрессия сингари саломатлик билан боғлиқ жиддий муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Қанча кам ҳаракат бўлсангиз, ушбу касалликнинг келиб чиқиш хавфи шунча юқори бўлади. 2020 йилги тадқиқотлардан бирида компьютерда ишлаб ўтириш (фаол) билан фильм ва сериал томоша қилиб ўтириш (фаол бўлмаган) ўртасидаги фарқни аниқлаган. Маълум бўлишича, нофаол ўтириш билан ёшлардаги тана массаси индекси ва ёғ тўпланишининг 25 фоизга ошиши ўртасида боғлиқлик борлиги аниқланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»