22:00 / 22.12.2021
1 617

Соғлом бўлишга ва узоқ умр кўришга ёрдам берадиган овқатланишга оид 6 одат

Соғлом бўлишга ва узоқ умр кўришга ёрдам берадиган овқатланишга оид 6 одат
Фото: Marie Claire
Саломатлик нафақат ирсият ва турмуш тарзи, балки қандай овқатланиш билан ҳам белгиланади. Ҳатто бугунги кунда овқатланиш одатига киритилган кичик ўзгаришлар ҳам келажакда ажойиб натижаларга олиб келиши мумкин, айниқса, саломатлик ва энергия даражаси муҳим бўлган ёшда. Киши ҳаёт тарзига ушбу оддий одатларни қўшиб, кўп йиллар ўтгандан кейин ҳам улардан миннатдор бўлиши шубҳасиз.

Омега-3 га бой озиқ-овқатларни истеъмол қилинг
Баъзи диетологлар омега-3 ни «ёшлик ёғи» деб аташади: ахир, бу ёғ кислотаси холестерин даражасини пасайтиради, яллиғланиш билан курашишга ёрдам беради ва саратон, юрак хуружи ҳамда инсульт хавфини камайтиради. Бундан ташқари, омега-3 кекса ёшдагиларга мия фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун жуда фойдали. Тадқиқотлар шуни тасдиқладики, бу сеҳрли ёғ кислотасидан тўлиқ фойда олиш учун ҳафтада икки порция ёғли балиқ етарли.

Кўпроқ клетчатка истеъмол қилинг
Клетчатка ва табиий толаси бўлган сабзавот ва дуккакли экинлар ўз вазнини кузатадиганлар учун фойдалидир. American Journal of Clinical Nutrition журналида чоп этилган тадқиқот шуни кўрсатдики, кунига 10 грамм клетчатка истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликлари хавфини 17 фоизга камайтиради. Бундан ташқари, клетчатка қонда шакар даражасини соғлом сақлашга ёрдам беради, саратон хавфини камайтиради ва юрак соғлиғини қўллаб-қувватлайди.

Мева ва сабзавотларни истеъмол қилинг
Истеъмол қилаётган овқат ҳақиқатан ҳам соғлом бўлишини хоҳлайсизми? Бунинг учун ёрқин рангдаги мева ва сабзавотларни танлаш лозим. Мева ва сабзавотларга жонли ранг берадиган антиоксидантлар ва махсус моддалар танадаги ҳужайраларни шикастланишдан ҳимоя қилади ва қариш билан курашади. Кунига камида учта мева ва сабзавот тановул қилиш тавсия этилади.

Зайтун мойидан воз кечманг
Зайтун мойи Ўрта Ер денгизи аҳолиси диетасининг муҳим таркибий қисми бўлиб, улар 2020 йили энг соғлом ва энг узоқ умр кўрувчи инсонлар деб топилган. Зайтун мойи таркибида кўкрак ва йўғон ичак саратонидан ҳимоя қилувчи полифенол антиоксидантлари мавжуд. Бундан ташқари, кексаликда зайтун мойини мунтазам истеъмол қилиш инсульт хавфини 41 фоизга камайтириши мумкин. Фақат эсда тутиш керак, зайтун мойи совуқ маҳсулот бўлиб, қиздирилганда барча фойдали хусусиятларини йўқотади.

Гуручни камроқ истеъмол қилинг
Гуручни камроқ истеъмол қилган маъқул, айниқса, оқини. Ўзининг фойдали қопламини сақлаб қолган жигарранг гуруч клетчатка ва магнийнинг ажойиб манбайи ҳисобланади. Бу иккинчи тоифа диабет, юрак касалликлари ва ҳатто саратоннинг айрим турлари хавфини камайтиришга ёрдам беради. Оқ гуруч, аксинча ҳеч қандай фойда келтирмайдиган калория ҳисобланади.

Оқсилдан воз кечманг
Оқсил – бу тананинг ҳар куни шикастланган ҳужайраларни тиклай оладиган муҳим элементдир. Кундалик рационнинг камида учдан бир қисмини ўсимлик ёки ҳайвон оқсили ташкил этиши керак. Ёш қанчалик катта бўлса, тана учун оқсил шунчалик муҳимдир, чунки ёшга қараб кўпроқ ҳужайралар оқсилга муҳтож бўлади.

Суюқлик ичинг
Бир шиша сув ҳамиша қўлда бўлиши ва ундан мунтазам равишда ичиб туриш лозим. Суюқликнинг етарли миқдори ичакларнинг ишлашига ёрдам беради, бўғинларни мойлайди, бу айниқса катталарда муҳим аҳамиятга эга, метаболизмни сақлашга ёрдам беради ва ҳатто кайфиятни яхшилайди. Кўпроқ сув ичинг, чунки сув ҳақиқатан ҳам ҳаётдир!

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Соғлом бўлишга ва узоқ умр кўришга ёрдам берадиган овқатланишга оид 6 одат