Сочлар мустаҳкам бўлиши учун қандай маҳсулотларни истеъмол қилиш кераклиги ҳақида Cosmopolitan нашри маълумот бериб ўтади.
Сочлар учун фойдали бўлган компонентлар
Сочлар мустаҳкам бўлиши учун рационда ёғ кислоталари, оқсил ва витамин бисёр бўлиши керак. Қуйидаги озуқа моддалари, айниқса, энг муҳими ҳисобланади:
биотин – сочларни ўстиради;
D витамини – соч фоликулалари учун фойдали;
E витамини – соч тўкилишининг олдини олади;
темир моддаси – алопециянинг олдини олади;
C витамини – темир моддасининг сингиши учун ёрдам беради;
омега-3 ёғ кислотаси – яллиғланишга қарши ёрдам беради.
Сочлар саломатлиги учун муҳим бўлган маҳсулотлар
Рационга эътиборли бўлиб, қуйидаги маҳсулотларни унга киритишга ҳаракат қилинг.
Мандарин
Мандарин ва бошқа цитрус мевалар C витаминининг кони экани ҳисобига темир моддасининг яхшироқ сингишига ёрдам беради.
Лосос
Денгиз балиғида организм, хусусан, сочлар саломатлиги учун муҳим бўлган омега-3 ёғ кислотаси сероб бўлади. Ушбу кислота яллиғланишга қарши курашиб, соч тўкилишининг олдини олади, шунингдек, ўсишини жадаллаштиради. Жилокор ва ялтироқ бўлишига ҳисса қўшади.
Исмалоқ
Исмалоқ темир моддаси, магний ва соч тўкилишининг олдини оладиган микроэлементларнинг кони ҳисобланади.
Тухум
Тухумда А ва Д витаминидан ташқари, антиоксидантлардан, каротиноидлар ҳам мўл бўлади. Қолаверса, тухум соч ва тирноқлар учун муҳим бўлган биотинни ҳам ўз ичига олади.
Йогурт
Шакар ва қўшимчаларсиз оддий йогурт соч ва тирноқларнинг ўсиши учун муҳим бўлган оқсил, тери ва сочлар ҳолати учун аҳамиятли бўлган B гуруҳи витаминларини ўз ичига олади.
Сули ёрмаси
Сули ёрмаси клетчатка, омега-3 ёғ кислотаси, рух ва бошқа бирикмаларнинг ҳам кони.
Дуккакли маҳсулотлар
Ясмиқ, нўхат ва ловия таркибида қон ҳужайраларининг ҳосил бўлишида муҳим бўлган фолий кислотаси мавжуд.
Жигар
Жигарда ҳам исмалоқ сингари темир моддаси, сочларнинг гўзаллиги учун аҳамиятли бўлган B гуруҳи витаминлари бисёр.
Ёнғоқ
Грек ёнғоғида соч тўкилишининг олдини олиб, ўсишини жадаллаштирадиган фойдали ёғлар кўп миқдорда бўлади.
Сабзи
Ушбу маҳсулот организмда А витаминига айланадиган бета-каротинни ўз ичига олади. Унинг танқислигида сочлар ингичка ва қуруқ бўлиб қолади. Уни доимий равишда истеъмол қилиш саломатликка фойда бериши аниқ.
Киви
Кивида ҳам темирнинг сингиши учун муҳим бўлган C витамини мавжуд.
Қизил булғори қалампири
Қизил булғори қалампири C витаминининг кунлик меъёрини ўз ичига олади. Шунингдек, унда яллиғланишга қарши самара берадиган антиоксидантлар мужассам. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар