Фото: Freepik
Янги йил дастурхони ва ундан кейинги кунлардаги байрамдан қолган мазали таом ва егуликларни кетма-кет, аралаш истеъмол қилиш организмга оғирлик қилади. Жигар, ошқозон, ичаклар ҳазм қилишга қийналади, улар фаолиятида муаммолар кузатилиши мумкин.
Ухлашга ошиқманг
Тушликдан кейин қанчалик уйқу келмасин, ётиб ухлашга шошилманг. Ундан кўра тоза ҳавода сайр қилишга чиқинг. Юрганингиз сабаб жиғилдон қайнаши олди олинади ва ҳазм жараёни яхшиланади.
Кўпроқ суюқлик ичинг
Қандай таом ёки егулик истеъмол қилишдан қатъий назар, тушликни бир стакан сув билан якунлашга ҳаракат қилинг. Суюқлик таомнинг ҳазм бўлиши учун муҳим саналади. Шу сабаб ҳам Янги йил байрамидан кейинги кунларда овқатланиш тартибига риоя қилиш ҳамда бир бўлак лимон солинган сув ичишни канда қилмаслик тавсия этилади.
Кўпроқ клетчаткага бой маҳсулот истеъмол қилинг
Овқат ҳазм бўлмаётгани ёки оғирлашиб кетаётганингизни ҳис қилсангиз, кўпроқ клетчаткага бой сабзавот, мевалар, шунингдек, донли маҳсулотларни истеъмол қилинг.
Кўк чой ичинг
Исталган чой ҳазм жараёни учун фойдали бўлиши мумкин, лекин кўк чойнинг бу борадаги самараси кўпроқ. Ушбу маҳсулот антиоксидантлик хусусиятини сақлаб қолгани ҳисобига ҳам ҳазм жараёнининг фаол бўлишига ҳисса қўшади.
Жигарингиз саломатлиги ҳақида қайғуринг
Ҳаддан ортиқ овқатланганда нафақат ошқозон, балки ичаклар ва жигар ҳам азият чекади. Шу сабаб ҳам сабзавотлар, кўк чой ва зарчава истеъмол қилиш маслаҳат берилади. Қолаверса, кўп суюқлик ичишни ҳам ёддан чиқармаслик керак. Сув ортиқча ёғларни эриши ҳамда уларнинг ўт пуфагида тўпланмаслигига ёрдам беради.
Иложи бўлса, саунага боринг
Саунага бора олмаган тақдирингизда, иссиқ сувни ёқиб ювиниш хонасини яхшилаб парлатинг. Инсон терлаганда организмдаги ортиқча моддалар чиқиб кетади. Жисмоний машқларни бажариш орқали ҳам самарага эришиш мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади