Фото: «Домашний очаг»
Парҳез қилмай туриб, вазн ташлаш мумкин эмас деб ўйлаганлар янглишади. Саломатлик учун фойдали бўлган маҳсулотларни рационга киритиш орқали ҳам ижобий натижага эришса бўлади. «Домашний очаг» нашри бу борада ёрдам берадиган маҳсулотлар ҳақида маълумот бериб ўтади.
Қаҳва
Қаҳва, айниқса, тонгги машғулотлардан 1 соат аввал истеъмол қилинса, яхши таъсир қилади, жисмоний машғулотларнинг самараси 15 фоизга ошади. Аслида, метаболизмни яхшилаб, ёғларни яхши эритгани ҳисобига машғулотларсиз ҳам фойдали ҳисобланади.
Банан
Ушбу мева нафақат қомат, балки юрак фаолияти учун ҳам фойдали. Атиги бир донаси организмни калийнинг кунлик меъёри билан таъминлайди.
Тухум
Қоринни тўқ тутгани ва ортиқча овқатланишнинг олдини олгани сабаб ҳам тухум нонушта учун айни муддао ҳисобланади. Унинг сариғида организм учун муҳим бўлган Д витамини бисёр.
Черника
Сули ёрмасидан тайёрланган бўтқа ёки йогуртга қўшиб истеъмол қилинган черника нафақат озишга ёрдам беради, балки мия ва қон томирлар саломатлиги учун ҳам муҳим саналади. Унинг таркибидаги антиоксидантлар саломатлик ва узоқ умр кўриш учун фойдали.
Чой
Қора, кўк чой ёки шунчаки ялпиз ва мойчечакдан дамланган чой озишга ёрдам беради. Антиоксидантлар метаболизмни жадаллаштиради, ялпизнинг хушбўй ифори эса очлик ҳиссини, мойчечак эса стрессни камайтиради.
Сут маҳсулотлари
Сут таркибидаги ёғ кислоталари фойдали моддаларнинг балансда бўлишини таъминлаб, метаболизмни жадаллаштиради. Оқсилга бой экани ҳисобига қоринни тўқ тутади ва ортиқча овқатланишнинг олдини олади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)