20:43 / 04.01.2022
1 107

Дезодорант ва антиперспирант ишлатишда терига зарар етказадиган ҳолатлар

Дезодорант ва антиперспирант ишлатишда терига зарар етказадиган ҳолатлар
Фото: Freepik
Терлаш ва ёқимсиз ҳид анқишининг олдини олишда асқатадиган воситалардан фойдаланишда қандай хатоларга йўл қўйилиши ҳақида Marie Claire нашри маълумот бериб ўтади.

Дезодорант ва антиперспирантни фарқига бормаслик
Дезодорантнинг асосий вазифаси ёқимсиз ҳидни бартараф қилиш, антиперспирантники эса тер ажралишини назорат қилиш ҳисобланади. Агар терлаш билан боғлиқ муаммо бўлмаса, биринчи воситани; аксинча бўлса, иккинчисини ишлатиш тавсия қилинади.

Дезодорант ва антиперспирантни душ қабул қилгандан кейин дарҳол ёки кир терига суртиш
Яхшироқ самара бериши учун антиперспирантни тоз ва қуруқ терига суртиш керак. Шу сабаб ҳам душ қабул қилгандан кейин 15-20 дақиқа ўтиб ишлатиш мақсадга мувофиқ. Душ қабул қилиш имкони бўлмаса, намлантирилган салфеткадан фойдаланинг. Ҳар иккала воситадан ҳам терлаб турганда фойдаланмасликка ҳаракат қилинг.

Антиперспирантдан эрталаб фойдаланиш
Яхши самара бериши учун восита сингиб, қуриши учун вақт керак бўлади. Шу сабаб ҳам антиперспирантни кечки қабул қилинган душдан кейин суртиш, қолдиғини эса тонгда ювиб ташлаш керак.

Ҳаддан ортиқ кўп фойдаланиш
Антиперспирантни дезодорант билан алмаштириб ҳафтада 2-3 марта ишлатиш, миқдори ортиб кетмаслигига эътибор бериш керак. Ҳаддан ортиқ фойдаланиш аллергик реакциялар ва тери билан боғлиқ бошқа муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. Гап шундаки, уларда кундалик фойдаланиш зарарли бўлиши мумкин бўлган триклозан, туз, алюминий ва бошқа кимёвий моддалар бор.

Кун давомида бир мартадан кўп фойдаланиш
Гипергидроздан азият чексангиз, дерматолог шифокордан тавсия олганингиз маъқул.

Дезодорант ва антиперспирантдан фойдаланиш биланоқ кийиниш
Дезодорант ва антиперспирантдан фойдалангандан кейин дарҳол кийиниш кийимларда доғ қолишига сабаб бўлади. Агар жуда ҳам шошаётган бўлсангиз, кийинишдан аввал фенни совуқ режимига қўйиб қуритиб олинг. Қуриганидан кейингина кийинсангиз бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Дезодорант ва антиперспирант ишлатишда терига зарар етказадиган ҳолатлар